Англия кубоги. "Манчестер Сити" Ҳусанов тўлиқ ўйнаган баҳсда "Ньюкасл"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
08 мар 02:50
Янгиликлар
Англия кубоги. "Манчестер Сити" Ҳусанов тўлиқ ўйнаган баҳсда "Ньюкасл"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Ньюкасл" — "Манчестер Сити" 1:3
Голлар: 18 - Харви Барнс, 39 - Савио, 47 - Омар Мармуш, 65 - Омар Мармуш
"Ньюкасл": 32. Аарон Рамсдейл, 2. Киран Триппьер (33. Дэн Бёрнб, 63'), 12. Малик Тшау, 3. Льюис Холл (21. Тино Ливраменто, 80'), 4. Свен Ботман, 28. Жо Уиллок, 8. Сандро Тонали, 18. Уильям Осула (9. Йоан Виссаб, 63'), 20. Энтони Эланга (7. Жоэлинтон, 62'), 27. Ник Вольтемаде (10. Энтони Гордон, 72'), 11. Харви Барнс.
Захира: 1. Ник Поуп, 37. Алекс Мёрфи, 23. Жейкоб Мёрфи, 62. Шон Нив.
"Манчестер Сити": 1. Жеймс Траффорд, 27. Матеус Нунеш, 45. Абдуқодир Ҳусанов, 5. Жон Стоунз, 6. Натан Аке, 11. Жереми Доку (47. Фил Фоден, 79'), 4. Тейани Рейндерс, 14. Нико Гонсалес, 33. Нико О'Райли, 7. Омар Мармуш (42. Антуан Семеньо, 73'), 26. Савио (10. Райан Шерки, 79').
Захира: 25. Жанлуижи Доннарумма, 3. Рубен Диаш, 15. Марк Гехи, 21. Райан Аит-Нури, 16. Родри, 20. Бернарду Силва.
Огоҳлантиришлар: 54 - Хосеп Гвардиола ("Ман Сити" бош мураббийи - майдондан ташқарида), 78 - Жоэлинтон, 90 - Йоан Виссаб
90+6. Ўйин якунланди!
90+2. Рейндерсдан нечанчидир марта зарба ва яна ноаниқ!
90. Бош ҳакам ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.
90. Сандро жарима зарбасидан тўпни ерлатиб тепди, аммо у дарвозага бормади.
87. Шерки! 4-5 нафар ҳимоячи орасидан палапартишлик бўлишига қарамай ўтиб кетди, Аке якуний зарбани берди, бироқ дарвозага аниқ бормади.
86. Мезбон томон мухлислар стадионни тарк этишни бошлади.
83. Ўйин темпи пасайди анча. Хавфли ҳужумлар кам кўряпмиз. Балки "Ньюкасл" мағлуб бўлган эамоаси ҳақида сўрадим.
75. "Сити" ҳужумчилари суюклиларини ажойиб куй-қўшиқ билан қутлашмоқа.
70. Учрашувнинг катта қисми ортда қолди. Гвардиола ҳозирча ҳужумчиларга мурожаат қилмади бу каби савол билан.
66. "Шаҳарликлар" яна ҳужумларни уютирмоқда, мезбонлар эса сустлашиб қолишди.

65. ГОЛ! Мармушдан ажойиб гол! Мисрлик футболчининг узоқдан йўллаган тўпи дарвоза томон аниқ борди.
64. Стоунз Савиони ажойиб пас билан бирга-бир вазиятга чиқарди, бироқ у тўпни шерикларига узатмоқчи бўлганида олдириб қўйди.
61. О'Райли бош билан берган зарбасини Аарон қайтарди.
60. Мармушдан зарба! Тўпни Рамсдейл қайтариб юборди, қайтган тўпга Рейндерс зарба берди, бу сафар ҳимоячидан "сейв"!
56. Уиллокнинг зарбаси ноаниқ бўлди.
55. Гвардиола бугун анчайин асабий. Бош ҳакамнинг кўплаб қарорларига эътироз билдирмоқда.
52. Вольтемаденинг зарбасини Траффорд ушлаб олди.
50. Савионинг зарбаси ноаниқ бўлди.

47. ГОЛ! Мармуш ҳисобни оширди! Жарима майдончаси ичидан узатиб берилган тўпни Омар бўш дарвозага киритди.
46. "Ман Сити" бўлимни фаол бошлади.
46. Иккинчи бўлим бошланди!
45+1. Дастлабки бўлим тугади. Танаффус.
45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.
43. "Сити" бўлим сўнггида фаолликни оширди, ҳужумлар кетма-кетлиги узилмаяпти.
42. Ҳусанов бош билан ўйнади, зарба дарвозага аниқ бормади.
41. Энди О'Райли! Рамсдейл тўпни олдириб қўйди, Рейндерс тўпни Никога узатди, у ўзига тўғрилаётган вақтда рақиб ҳимоячиси тепиб юборди. Бўш қолган дарвоза эдия...
40. Рейндерс!!! Савио кўплаб ҳимоячилардан ўтиб кетиб тўпни Тейанига узатди, унинг зарбаси эса дарвоза ёнидан сантиметрлар нарироқда ўтиб кетди.

39. ГОЛ! Савио ҳисобни тенглаштирди! Докунинг узатмасидан сўнг Савио тўпни бўш дарвозага шунчаки тўғрилаб қўйди ва гол муаллифига айланди.
37. Ўйинни стадиондан туриб Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухель кузатиб бормоқда.
34. Доку Рейндерсга яхши пас берди, бироқ Тейанининг зарбаси кучсиз чиқди.
29. Савио ҳимоячилардан ўтиб дарвоза томон берда, Рамсдейлдан ажойиб сейв!
25. Яна бир зарба Барнсдан. Бу сафар унинг тепган тўпи трибунага йўл олди.
23. Зарба бўлди Рейндерсдан, тўп Мармушга тегиб, майдонни тарк этди.
23. Тоналига қойил қолиш керак, ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам яхши ҳаракат қилмоқда. Ҳозир ҳам "Сити" футболчисининг узатмасини қайтариб юборди.
20. Яна "Ньюкасл" ҳужумда. Барнс олдинга юриш қилиб тўпни Тоналига узатди, Сандронинг зарбаси эса ноаниқ бўлди.

18. ГОЛ! Барнс ҳисобни очди! Тоналининг супер узатмасидан сўнг Харви бирга-бир вазиятга чиқиб бориб тўпни олис бурчакка йўллади ва гол урди!
15. Қизиқ статистика: зарбалар бўйича устунлик - 4 - 1.
11. Яна хавфли ҳужум мезбонлардан. Траффорднинг хатосидан сўнг рақиб футболчиси боши билан дарвозага зарба берди, бу вазиятда Гонсалес тўпни қайтариб юборди.
10. Абдуқодирдан ажойиб ҳаракатлар! "Ньюкасл" ҳужумчиси дарвозбон билан қарийб бирга-бир вазиятга чиқиб борди, аммо у теполмади, якуний зарбани Барнс берди, бу тўпни Ҳусанов майдонга чиқариб юборди!
9. Аниқ зарба берилди Тоналидан. Сандронинг чамаси 24 метрлардан тепган тпўини Траффорд ушлаб олди.
6. Манчестерликлар таркибда кўплаб ротацияни амалга оширган. Бунга сабаб, албатта, келгуси чоршанба "Реал"га қарши ўтказиладиган баҳсдир. Таъкидлаш лозим, шундан бир кун аввал "Ньюкасл" "Барселона" билан ўйин ўтказади. Ҳар иккиси учун ҳам қийин ўйинлар бўлади.
3. Зарба навбати "Ман Сити"га. Рейндерснинг тепган тўпи аниқ бўлмади.
2. Илк ҳужум мезбонлардан бўлди. Дастлаб "Сити" жарима майдончаси ичида палапартишлик, кейин бурчак зарбаси, сўнг дарвозага берилган зарба ноаниқ бўлди.
1. Ўйин бошланди!
- Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни Англия кубоги 1/8 финал доирасидаги "Ньюкасл" — "Манчестер Сити" учрашувининг матнли трансляцияни кузатиб боришга таклиф этамиз!
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар