UZ

Сўнгги янгиликлар

09:26"Андижон" жамоаси футболчиси "Нефтчи"га ўтади  1 08:57"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 200 миллион евро тўлашга тайёр  2 08:28"Андижон" ОЧЛ 2 турниридан қанча пул ишлаб топди?  4 07:59"Реал" Алонсонинг илтимосини бажармайди  2 07:30"Насаф" етакчиларидан бири жамоадан кетаётганига ишора қилди  6 02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қийинчилик билан мағлуб қилди  11 01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  5 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  5 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  5 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  3 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  8

Андрей Воронин: "Россия ва Украинада футбол йўқ. У ерда фақат пул топиш ва пул ювиш бор" Янгиликлар

Андрей Воронин: "Россия ва Украинада футбол йўқ. У ерда фақат пул топиш ва пул ювиш бор"

Теглар :  Андрей Воронин
Москванинг "Динамо" клуби ва Украина терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Андрей Воронин Россия ва Украинанинг Евро-2016ни тарк этиши ҳақида фикр билдирди.

- Қайси терма жамоа Еврода жуда ёмон иштирок этди: Украина ёки Россия?

- Кўплаб россияликларнинг фикрича, Украина яхши ўйни кўрсатди... Аммо жамоа бир очко ҳам тўплай олмади ва хатто гол урмади. Солиштиришдан қандай маъно? Иккала жамоа ҳам ҳеч нарса қила олмади.


- Россия турнирни тарк этганидан сўнг бизнинг футболни танқид қилдингиз. Бу шунчаки ҳис-туйғулармиди?

- Ўша гапларни ҳозир ҳам такрорлайман: Россия ва Украинада футбол йўқ. Фақат пул ишлаб топиш, уларни ювиш ва шунга ўхшаган ишлар мавжуд. Қани футбол? Бизда ўйналаётган - футбол эмас.


- Аммо ўзингиз тўрт йил олдин Россияда тўп тепгансизку!

- Хўш? Мен пул ишлаш учун борганман. Халк нега "Зенит"га ўтди? У Санкт-Петербург ҳақида ёки шаҳар тарихи ҳақида бирор нарса биларди деб ўйлайсизми? Унга 7 млн. евролик маош таклиф қилишди ва у рози бўлди. У Хитойга йўл олганидан хурсандман. Унда Англия, Испанияда ўйнаш вариантлари бор эди.


- Яхши пул ишладингиз-ку.

- Бу ҳақда ҳамма билади. Это'О Роберто Карлос билан нега "Анжи"да пайдо бўлиб қолди? Уларга Махачкала ёқади деб ўйлайсизми? Кураньи, Мисимович, Жужаклар Россияда нима қиляпти? "Динамо" орқали терма жамоада ўйнамоқчими? Бу пулларни дунёнинг бошқа клубида тўлашмасди. Нега энди йўқ? Москва - ажойиб шаҳар. "Динамо"да шароитлар жуда яхши, Россиядаги энг яхши базалардан бири бор. Одамлар шунчаки пул ишлагани келишди. "Динамо" эса биринчи лигага тушиб кетди - дейди Воронин.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика