Андрей Микляев: "Мавсумнинг очилиши учун ажойиб ўйин ўтказдик"
03 мар 2017 18:55
Янгиликлар
Андрей Микляев: "Мавсумнинг очилиши учун ажойиб ўйин ўтказдик"
Олий лиганинг 1-туридан ўрин олган "Машъал" - "Локомотив" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози матбуот анжуманида иштирок этди.
"Мавсумнинг очилиши учун ажойиб ўйин. Майдон ҳолати ҳам, об-ҳаво ҳам яхши. Бу ерга 3 очко олиш учун келгандик. Биз ташаббусга эга бўлдик. Иккинчи бўлим бошида гол уриб олгач негадир бўшашиб кетдик. Ўйин охирида ҳимояланишга мажбур бўлдик. Бир-икки вазиятда дарвозабонимиз яхши ҳаракат қилди. Натижадан қониқдим, мавсумни 3 очко билан бошладик.
ОЧЛ бу ОЧЛ, олий лига эса олий лига. "Машъал" яхши жамоа эканлигини биламиз. Ўтган йил кубок баҳсида бу клубга ютқазиб қўйгандик. Биз ҳар бир ўйинга ғалаба қозониш учун тушамиз.
"Машъал" ҳимояда жуда тартибли ҳаракат қилишди. Гол ўтказиб юборгач ҳужумда ҳам агрессив ҳаракат қилишди", - дейди Андрей Микляев.
"Машъал" матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Фикрлар