UZ

Сўнгги янгиликлар

21:17Гвардиола Чемпионлар Лигаси учун кураш ҳақида: "Бизга яна 4 очко керак"  2 20:50"Аякс" Эрик тен Ҳагни қайтаришни режалаштирмоқда  1 19:39Роналдо: "Анчелотти – ажойиб мураббий. У барчасини изига солади"  8 19:14"Олтин тўп-2025" тақдирлаш маросимининг санаси ва жойи эълон қилинди  38 18:21Лапорта "Барселона" қачон асосий стадионига қайтишини тушунтирди  4 17:53"Манчестер Юнайтед" Родриго учун таклиф тайёрламоқда  5 17:25Эмилиано Мартинеснинг хизматлари "Барселона" ва МЮга таклиф қилинди  12 16:57BBC канали Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларини танқид қилган Линекерни ишдан бўшатмоқчи  17 16:30Чемпионликни бой берган "Аякс" бош мураббийи истеъфога чиқди  3 16:03"Манчестер Сити" Украина терма жамоаси ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  0 15:34Роналду яқин орада фаолиятини тугатиш ниятида эмас  7 15:08Артета: "Арсенал" сўнгги уй ўйинида АПЛни ютишини орзу қилгандим"  4 14:45Breaking! "Манчестер Юнайтед" Матеус Кунья билан шартнома имзолашга яқин!  4 14:27"Лочинлар" "қалдирғочлар"нинг "қанотини қайирган" ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 14:18Валерий Седунов вафот этди  2

Андрей Микляев: "Эртага уч нафар футболчи майдонга тушмайди" Янгиликлар

Андрей Микляев: "Эртага уч нафар футболчи майдонга тушмайди"

"Локомотив" ҳамда "Ал-Аҳли" ўртасидаги Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 2-тур учрашувидан олдин "темирйўлчилар" устози Андрей Микляев ва футболчи Жалолиддин Маширипов матбуот-анжуманида иштирок этишди.

"Ўйинга қизиқиш анча юқори. Албатта барча масъулиятни тушуниб турибмиз. Илк турда ютқазиб қўйдик, футбол шундай нарса хато қилдик ва мағлуб бўлдик.

"Ал Аҳли" охирги ўйинларда деярли мағлуб бўлмайди, бу жамоа у қадар кўп гол урмайди, ўтказмайди ҳам. Очколар олишга уриниб кўрамиз, - дейди Андрей Микляев.


"Мураббий тўғри айтиб ўтди. Эртага Осиёнинг энг яхши клубларидан бирига қарши ўйнаймиз. Йўқотадиган очкони йўқотиб бўлдик. Эртанги баҳсда 3 очко олишимизга ишонаман", - дейди Машарипов. 


- Таркибда ҳужумчилар бор. Аммо илк турда ҳужумда ярим ҳимоячи Жалолиддин Машарипов ўйнади. Буни қандай изоҳлайсиз? 

- Ҳужумда муаммоларимиз бор. У қадар кўп ҳужумчиларимиз йўқ. Шу боис Машариповни ҳужумда синовдан ўтказиб кўрдик. Эртага номинал ҳужумчи майдонга тушади. 

- Алибоевнинг ҳолати қандай? 

- Афсуски унинг жароҳати бор. Эртага Икром Алибоев, Диёржон Туропов ва Мурод Бобожонов жароҳатлари боис майдонга туша олишмайди. 

- Ҳужумчилар кам дедингиз. Мавсумни қандай ўтказасизлар? 

- Шундай ўтказамиз. Кризо, Бикмаев ва Машарипов бор. Футболда ҳозир универсаллик керак. Битта жойда эмас кўп жойда ўйнай олиши керак. 

- "Локомотив"га ҳам "Пахтакор"дагидек киришиб кетдингизми? 

Жалолиддин Машарипов: - Албатта салгина ҳаяжон бор. Лекин кўплаб йигитлар билан танишман. 

- Игнатий Нестеровнинг ҳолати қандай? Жамоа томонидан қўллаб қувватлаш сезилмоқдами? 

- Игнатий албатта ўша ўйиндан кейин бироз тушкунликка тушиб қолди. Аммо у билан гаплашиб олдик. Нестеров бизнинг асосий дарвозабонимиз. 

- "Локомотив" раҳбарияти бу йилги мақсад ОЧЛ ярим финалига чиқиш эканлигини айтди. Футболчилар бунга қанчалик ишонишмоқда? 

Жалолиддин Машарипов: - Шахсан мен ишонаман. Футболчилар меҳнат қилишса бунга эришса бўлади. Бизда мавсум энди бошланди. Бир-иккита ўйиндан сўнг йигитлар бир-бири билан тушуниб кетишади. 

Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика