UZ

Сўнгги янгиликлар

21:15Қитъалараро кубок, ярим финал. ПСЖ – "Фламенго". Таркиблар аниқ!  0 20:46Флик "Барселона" ҳақидаги маълумотларни матбуотга сиздираётган футболчини қўлга туширди  2 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун рекорд миқдорда соврин пуллари беради  4 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари ўртасида рекорд даражадаги пулни тақсимлайди. Ўзбекистон терма жамоаси қанча олади?  6 19:45Аллегри Суперкубок ярим финали ҳақида: "Наполи" мағлубиятлардан сўнг ғазабда. Конте қийин пайтларда ўйинчиларнинг бор кучини кўрсата олади"  0 19:35Мирзаҳаким Тўхтамирзаев: "Николай Озеров — мен учун андоза"  2 19:22"Нефтчи" мураббийлар штабида аргентиналик мутахассис иш бошлади  13 18:43Араухо қачон сафга қайтиши маълум бўлди  0 18:12Жозе Моуринью: "Матбуот билан мулоқот – ўйинчиларга гап уқтиришнинг бир усули. Мен уларга ҳам журналистларга айтган гапимни айтаман"  0 17:17Левандовски ёзда эркин агент сифатида МЛС жамоасига ўтиши мумкин  0 16:56"Реал" ТВ Лапортанинг Негрейрани танимаслиги ҳақидаги сўзларига жавобан: "Эслатиб ўтамиз, судда ёлғон гапириш – бу жиноят"  8 16:25Адейеми хотини сабаб "Боруссия"дан кетиши мумкин. Хип-хоп ижрочи Лоредана Дортмундда эмас, Европа мегаполисида яшашни хоҳламоқда  8 15:38Моуринью психологик ҳийлалар ҳақида: "Мен вақти-вақти билан гапирадиган бемаъни гапларим билан эмас, титулларим билан машҳурман"  6 15:01Нигерия ЖЧ саралашидаги мағлубиятдан сўнг Конго ДР устидан ФИФАга шикоят қилди. Баъзи конголик футболчиларда Европа паспортлари бор, бу эса мамлакат қонунчилигида тақиқланган  12 14:32CTA "Алавес" билан ўйиндаги Винисиус вазиятида VAR қарорини қўллаб-қувватлади  2

Андрей Микляев: "Эронликлар футболни жуда яхши кўришади, уларда кучли футболчилар кўп" Янгиликлар

Андрей Микляев: "Эронликлар футболни жуда яхши кўришади, уларда кучли футболчилар кўп"

"Истиқлол" - "Локомотив" учрашувидан олдинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Локомотив" бош мураббийи Андрей Микляев ва жамоа ҳимоячиси Бобур Йўлдошев иштирок этишди.
Андрей Микляев саволларга жавоб қайтарар экан, қуйидаги фикрларни билдирди:

"Эртага ҳар иккала жамоани қизиқ ўйин кутиб турибди деб ўйлайман. Ҳозир гуруҳдаги вазият шундайки, барча тўрттала жамоада ҳам уч очкодан бор, бу эса курашни янада қиздиради. Гуруҳдан чиқиш учун нафақат уйда, балки сафарда ҳам очко олиш керак бўлади. Шу боис эртанги ўйиндан очко билан қайтишга ҳаракат қиламиз".

Андрей Микляев: "Биз Эронда биринчи бор тўп сураётганимиз йўқ. Ўтган йил бу ерда "Сепахон", ундан олдин эса "Фулад"га қарши баҳс олиб борганмиз. Эронликлар футболни жуда яхши кўришади, уларда кучли футболчилар кўп. Ўз навбатида биз ҳам улардан қолишмаймиз ва буни эртага исботлашга ҳаракат қиламиз".

Андрей Микляев: "Истиқлол"нинг ОЧЛдаги ўйинларини кўрдик, рақиб ҳақида яхши тасаввурга эгамиз. Футболчилари жисмоний жиҳатдан бақувват ва тактик томонлама ҳам яхши шаклланган.

Бобур Йўлдошев: "Учрашув қийин бўлишини ҳис қилиб турибмиз. Қолаверса, "Озоди" стадионига кўплаб мухлислар келиши кутиляпти. шунга қарамай, ўз ўйинимизни намойиш этган ҳолда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз".
Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика