

"Аввало "Насаф"ни кумуш медалларни қўлга киритгани билан табриклайман. Улар мавсумни ҳар томонлама муносиб тарзда якунлашди. Бугун охирги тур, кимга керак ёки керак эмас эди. Бу ўйиндаги ғалаба турнир жадвалида бироз юқорироққа кўтарилишимизга ёрдам бериши мумкин эди. Ҳаракат қилдик, интилдик. Бугунги ўйин курашларга бой ўтди. Майдондаги баҳс шиддатли кечди, лекин вазиятлар кам бўлди. Голсиз эса ғалаба қозониб бўлмайди",- дейди Андрей Микляев.



