UZ

Сўнгги янгиликлар

16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  0 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  3 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  17 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  5 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0 14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  15 14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  9 13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0 13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  3 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  4 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  3 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  5 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0

Андрей Шипилов: "Балки иккинчи даврада бошқа мураббий келар ва у мендан яхшироқ ишлар" Янгиликлар

Андрей Шипилов: "Балки иккинчи даврада бошқа мураббий келар ва у мендан яхшироқ ишлар"

Суперлиганинг 12-турида "Сурхон"га қарши баҳсдан кейин "Динамо" устози Андрей Шипилов ўз фикрларини билдириб ўтди.




- Керак бўлмаган жойда биринчи голни ўтказиб юбордик. Шундан кейин тезда ўзимизга келиб, ҳисобни тенглаштириб олгандик. Биринчи бўлимни ёмон ўтказмадик. Яхши вазиятлар юзага келтирдик. Етарлича стандартлар ва бурчак зарбаларига эга бўлдик. Иккинчи бўлимда эса тактик томонлама оқсадик. Натижада сен урмасанг, сенга уришади қабилида футбол бўлди. Ҳисоб 1:1 пайтида 100 фоизлик имкониятга эга бўлдик, ундан фойдаланиш шарт эди. Қўпол хатодан кейин биринчи пенальти, кейин иккинчиси... Захирадан тушган футболчилар ўйинни кучайтириш ўрнига баттар ёмонлаштирди. Билмадим. Танаффус вақтида яхши машғулотлар қилдик, назорат ўйинлари ўтказдик. Билмадим...

- Футболчилар билан хатолар ҳақида гаплашганмидингиз?

- Ҳа. Суҳбатлар давомида айтган гапларим, қайта ва қайта кўрсатган хатоларим яна такрорланди. Дарвозабонимизни бугун умуман танимадим. Биринчи бўлимда сал-пал ўйинимиз чиқаётганди, аммо иккинчи бўлимда футбол ўйнашдан тўхтаб қолдик. Нимагалигини билмаяпман. Захирадагилар орқали ҳам ўйинни кучайтира олмадик.

- Демак, натижа ўйинга мос бўлди-ми?

- Йўқ, шунчаки 1:1 пайтида гол уриш керак эди ҳолос. Футбол эса бундай хатоларни кечирмайди. Урмасанг, ўтказиб юборасан. Меҳнат қилмасак ҳам майли эди. Рақибга жиддий ёндашдик, учрашувга юқори кайфиятда тайёрландик. Ҳеч қачон футболчилар ўз касбига бундай енгил қарамаслиги керак. Албатта, мураббий сифатида бирор жамоа бошқарувини қўлга олгандан кейин барча гапни ҳам айтавермаслик керак. Бироқ ростдан ҳам профессионал футболчилар ўз касбига доимо юқори даражада эътибор бериши лозим. Балки мураббий сифатида футболчиларимга барча маълумотларни етказиб бера олмагандирман. Бироқ аминманки, биз рақибни ҳар томонлама ўрганиб чиққандик. Бу ўйинга 3 ҳафта давомида жиддий ҳозирлангандик. 

- Давра якунига қадар "Қўқон-1912" ва "Насаф"га қарши баҳслар бор. Ушбу учрашувлар ҳақида нима дейсиз?

- Йигитларни рухий чуқурликдан олиб чиқиш керак. "Динамо" каби жамоаларнинг бундай ёмон ҳолатга тушиб қолишини умуман истамайман. Ушбу икки ўйиндан кейин турнир жадвалида ижобий ўзгаришлар бўлмаса, раҳбарият билан гаплашиб олишим керак бўлади. Балки иккинчи даврада бошқа мураббий келар ва у мендан яхшироқ ишлар.

- Ушбу учрашувдан кейин раҳбариятдан истеъфо сўрамайсизми?

- Ҳозирча йўқ. Ҳозирча таслим бўлмайман. Жамоанинг бундай ҳолатда бўлишини истамайман. Биринчи даврадан кейин натижаларга қараймиз.

- Пенальтиларда ҳакамга эътирозингиз йўқми?

- Йўқ, барчаси жойида. Биз ёш болаларча қўпол хатоларга йўл қўйдик. 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика