UZ

Сўнгги янгиликлар

20:52Аморим Фернандеш ва Майну "Ньюкасл"га қарши ўйнамаслигини маълум қилди  0 20:21"Хоразм" Аббосжон Отахонов билан шартномани узайтирди  0 19:55ОЧЛ-2. "Ал Аҳли" - "Андижон" (матнли трансляция)  21 19:28"Ливерпуль" спорт директори Салоҳнинг агенти билан музокара ўтказади, футболчи эса Африка Кубогида  0 19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  0 18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  0 18:26Фабрегас "Реал" ҳақида: "Барча футболчилар ўйнашга лойиқ, Алонсонинг вазифаси қийин бўлса керак"  2 17:50Риисе Клопп ҳақида: "Уни терма жамоа мураббийи сифатида кўряпман"  0 17:15МЮ ёзда "Олд Траффорд"ни "ремонт" қилмоқчи  0 16:35Перес Винисиуснинг "Реал"дан кетишини истамайди. Мадридликлар вингер билан шартномани иложи борича тезроқ узайтирмоқчи  5 16:00ПСЖ Луис Энрике билан уникал шартнома имзоламоқчи. Вазият аслида қандай?  0 15:42Игорь Сергеевнинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  22 15:21"Арсенал", "Ньюкасл", "Челси" ва Дортмунд "Боруссия"си "Марсель"нинг 18 ёшли ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  0 14:44"Фенербахче" президентининг кокаинга топширган тести мусбат чиқди  2 14:20Топ-клубда ўйнамай туриб, АПЛнинг асосий кашфиётларидан бирига айланган футболчи ҳақида  1

Андрей Фёдоров: “Оғир вазиятдан чиқиб кетдик” Янгиликлар

Андрей Фёдоров: “Оғир вазиятдан чиқиб кетдик”

Олий лига 23-тур доирасидаги “Нефтчи” – “Олмалиқ” (3:1) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Андрей Фёдоров журналистлар саволларига жавоб қайтарди.
-  Биринчи ўринда барча мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Ҳақиқатдан ҳам жуда орзиқиб кутилган муваффақиятга эришдик. Чунки мағлубиятлар серияси йигитларга қучли ва ёқимсиз босим юклаганди. Шогирдларимга раҳмат. Бугун уларнинг ўйинидан қониқдим. Ушбу ғалаба муҳим аҳамият касб этарди. Чунки бизни мана шундай оғир даврдан чиқиб кетишимиз ғалаба керак эди. Буни йигитлар уддалашди. Ҳа, ўйинга мухлислар ташрифи оз бўлди. Лекин мана шу оз бўлсада, бизни қўллаш учун стадионга келган мухлисларга раҳмат айтаман. Бу ғалабада уларнинг ҳиссаси ҳам бор. Энди бундан буёғига ҳаммаси яхши бўлишига ишончим комил.

-  “Нефтчи” ёшлар жамоаси таркибида Дамир Низанов ҳамда Иброҳим Нўъмонов сингари иқтидорли футболчилар муваффақиятли тўп суришмоқда. Фикримизча, улар асосий жамоа савиясига тўғри келади. Ушбу ўйинчиларга қачон имконят берасиз?
-  Дамир Низановнинг ўйинларини алоҳида кузатиб келаман. Ҳақиқат ҳам яхши ўйинчи. Ёшлар жамоамиз сафида юқори савияда тўп сурмоқда. Бироқ Олий лига бу жуда катта синов дегани. Ҳозирча Дамир асосий жамоага киришиб кетишида бир қатор муаммоларга дуч келяпти. У асосий таркиб билан бирга шуғулланди. Тез орада Дамирни ҳам асосий жамоа сафида кўрасиз. Очиғи, Низанов яқин келажакда “Нефтчи”нинг юлдуз ўйинчиларидан бири бўлишига умид билдиряпман.

-  Нўъмоновчи?
-  Иброҳимда Олий лигада ўйнаш учун хар тарафлама имконият бор. Жисмонан бақувват, зарбалари ёмон эмас. Техник маҳорати ҳам жойида. Бироқ у руҳий тарафдан Олий лигада ўйнашга тайёр эмас. Тўғри ҳали ёш. Тенгқурлари ичида етакчи ҳисобланди. Агар менинг фикрларими матбуотда ўқиса, яхшилаб тушиниб олсин қачон ўзини руҳий тайёргарлигини мукаммал деб билса кейин Олий лигада ўйнайди.

-  Кейин турда “Обод”га қарши баҳс кутяпти. Осон ўйин бўлмайди. Тўғрими?
-  Албатта. Биз тошкент клубига қарши ўйинга доимгидек тайёргарлик кўрамиз. Улар биринчи даврада бизга қарши қандай кучли ўйин намойиш этганини яхши эслайман. Албатта “Обод” билан баҳсга фақат ғалаба учун борамиз, - Фёдоров.

“Нефтчи” матбуот хизмати
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика