Андрей Фёдоров: “Асосий вазифани бажардик”
14 май 2016 20:06
Янгиликлар
Андрей Фёдоров: “Асосий вазифани бажардик”
“Нефтчи” – “Обод” (1:0) баҳсидан сўнг фарғоналиклар устози Андрей Фёдоров ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Бугунги ўйинда биз учун энг муҳими ғалаба қозониш вазифаси эди ва биз буни уддаладик. Футболчилар майдонда қўлдан келганча ҳаракат қилишди. Уларга раҳмат айтаман. Тан олиш керак, камчиликлар бор. Хатолар устида ишлаймиз. Очиғи, ўтган турдаги натижалар йигитларга қўшимча босим юклаяпти. Уларни руҳлантиришга ҳаракат қиляпман. Айнан шу жараёндан тикланиш мураккаб кечмоқда. “Нефтчи”да шижоат йўқ ? Юқорида таъкидлаб ўтганимдек, кетма-кет муваффақиятсизликлар футболчиларнинг ўйин сифатига таъсир қилган. Тўғри хатолар кўп бўлди. Тўпни бир-бирига ошириш борасида футболчиларим кўп хатога йўл қўйишди. Камчиликлар устида ишлашда давом этамиз. “Обод” клуби? Яхши жамоа. Умуман олганда улар менда яхши таассурот қолдирди. Фақат Тошкент клубига 2-3 нафар тажрибали футболчилар зарур деб ҳисоблайман. Уларга кейинги баҳсларда омад, - деди Фёдоров.
“Нефтчи” матбуот хизмати
“Нефтчи” матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Фикрлар