UZ

Сўнгги янгиликлар

21:15Эрон кубоги. "Трактор" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, "Персеполис"ни турнирдан чиқариб юборди  0 20:55"Adidas" Салоҳ учун янги дизайндаги бутсаларини тақдим қилди  0 20:36"Барселона" Араухо ўрнига захира топиб қўйди  2 20:11Расман: Финалиссима Қатарда бўлади  2 19:56Феллайни Бельгия жамоаси мураббийлар штабига қўшилди  0 19:29Ҳали январь келмади, аммо "Вильярреал" илк трансферини амалга ошириб бўлди  0 19:06Гвардиола мавсум сўнгида "Манчестер Сити"дан кетади. Жамоанинг кейинги мураббийи ким бўлади?  11 18:43Жароҳатлардан азият чекаётган "Арсенал" "Реал" ҳимоячисига кўз тикди  1 18:18"Андижон" Ўзбекистон U-21 терма жамоасини мағлуб этди  2 17:54"Пахтакор" "Риу Аве", "Ризеспор" ва "Кайсериспор" билан деярли бир қаторда — IFFHS  11 17:28Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!  39 17:06Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди  24 16:38U-23 Осиё Кубоги стадионлари  2 16:15Бир қоп картошка, сабзи, тухум ва 5 гб интернет  4 15:58Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  8

"Андижон" сардори: "Жамоамизда ғолибона руҳ шаклланган" Янгиликлар

"Андижон" сардори: "Жамоамизда ғолибона руҳ шаклланган"

"Андижон" клубининг Анталия шаҳридаги ўқув-машғулот йиғини давом этмоқда.

Клуб матбуот хизмати куни кеча Словакиянинг "Белуша" жамоасига қарши беллашувда бироз жароҳат олган тажрибали ҳимоячи, жамоа сардори Ильдар Маматказин билан суҳбат қурди.

- Ильдар жароҳатингиз ҳақида сўрамоқчимиз. Жиддий эмасми?

- Жиддий эмас. Ҳар доимгидек, учраб турадиган турадиган ҳолат. Озгина қошим ёрилди, шу холос. Ҳаммаси жойида.



- Словакия клубига қарши ўйиндан қандай таассурот олдингиз?

- Ўйин тенг курашлар остида ўтди. Уларда ҳам, бизда ҳам имкониятлар бўлди. Дурангга мос учрашув бўлди. Жисмоний юкламалар остида ўйнаяпмиз. Асосийси, натижа эмас. Турли тактик схемалар шу ўйинлар орқали синаб кўриляпти. Рақиб ҳам ўзига яраша шаклланган. Тактик, техник ва жанговар жиҳатларга эга. Бу жамоа учинчи дивизион вакили бўлишига қарамасдан, анча яхши таассурот қолдирди. Европа футболининг ҳавоси борлиги сезилиб турибди.

- Анталиядаги ўқув-машғулот йиғини ҳакида нима деган бўлардингиз?

- Анталиядаги йиғинимиз жуда яхши ўтяпти. Асосан, жисмоний тайёргарлик ва ўйин амалиётига эга бўляпмиз. Ҳар хил тактик схемаларни ўйинлар орқали синовдан ўтказяпмиз. Шароитларга келадиган бўлсак, барчаси аъло даражада. Жамоа ичидаги муҳит ҳам жуда яхши. Футболчилар машғулотларда тинимсиз равишда, ўзларини аямасдан бор кучини сарфлашяпти.



- "Андижон" чемпионатнинг илк турини сафарда ОКМКга қарши ўйин билан бошлайди. Бу борада фикрингиз қандай?

- Ўтган йили ҳам бизга етакчи жамоалардан бири тўғри келган. Бу йил ҳам яна етакчилардан бири билан ўйнаймиз. Ўтган йили исботладикки, бемалол фаворитларга қарши ўйнай оламиз. Шунинг учун ким рўбарў бўлишидан қатъи назар асосий мақсадимиз – фақат ғалаба. Ўтган йили етакчиларга қарши ўйнаб, ўзимизни кўрсата олганимиз боис жамоамизда ғолибона руҳ яхши шаклланган. Ўзимизга бўлган ишонч ҳам юқори.

- Шунингдек, "Андижон"нинг Анталиядаги спарринг-рақиблари хусусида нима деган бўлардингиз?

- Корея Республикаси U-23 терма жамоаси ёқди. Тезкор ва ҳужумкор. Жисмонан ҳам кучли футболчилардан иборатлиги кўринди. ЦСКАга қарши учрашувда ҳам рақиб юқори даражадаги жамоа эканлиги билиниб турди. Умуман олганда, ўйнаётган рақибларимиз яхши таассурот қолдирмоқда.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика