

Учрашув охирида дарвозабон Акмал Ортиқов жамоадоши Владислав Касминин билан жиддий тўқнашди. Бунинг оқибатида эса Касминин ҳушидан кетди.
Championat.asia беларуслик ўйинчининг айни пайтдаги ҳолати билан қизиқиб кўрди. Ҳимоячи ўзи билан ҳаммаси жойида эканлигини маълум қилиб, ҳаммага эътибор учун раҳмат айтди.
"Кўп қўнғироқлар бўлди. Хавотир билдириб телефон қилганларга раҳмат. Мен билан ҳаммаси жойида", – деди Касминин.



