UZ

Сўнгги янгиликлар

13:54Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетди: унинг янги жамоаси маълум  5 13:32"Манчестер Юнайтед" "Борнмут" ярим ҳимоячисини шорт-листга қўшди  0 13:03Рэшфорд кейинги режалари билан ўртоқлашди  0 12:34Расман: "Сўғдиёна" сербиялик дарвозабон трансферини эълон қилди  4 12:06Халқаро спорт тадқиқотлари маркази Ўзбекистон Суперлигасининг энг қиммат футболчилари рўйхатини эълон қилди  3 11:42Футзал бўйича Олий лига 7-тур учрашувлари қаерда ўтказилиши маълум  0 11:11U-23 Осиё чемпионати-2018. Тор-мор этилган грандлар, Японияга ёрдам беролмаган Хави Алонсо, самолётдаги раққосалар ҳамда "қор жанги"да қўлга киритилган тарихий чемпионликни ёдга оламиз  5 10:48Юнус Али: “Жуда қийин ўйин бўлди”  1 10:20Бензема сурат учун 10 миллион евро тўлади  10 09:52Sofascore. Ашурматов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  0 09:24Самандар Мавлонқулов фаолиятини пойтахтда давом эттиради  0 08:56"Насаф" футболчиси фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттиради  6 08:28Sofascore. Кечаги учрашувдан сўнг "Бургутлар" неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:25ОЧЛ-2. “Ал-Аҳли” - “Андижон” 2:0  2 07:59Расман. Ўзбекистон чемпиони "Қўқон-1912" билан шартнома имзолади  3

«Андижон» чемпионатнинг сўнгги турларига тайёргарликни бошлади Янгиликлар

«Андижон» чемпионатнинг сўнгги турларига тайёргарликни бошлади

Биринчи лиганинг 34-турида сафарда «Хотира-79» билан ўйнаган андижонликлар бир кунлик дам олишдан сўнг яна машғулотларга киришди.

Кеча жамоа аъзолари клуб қароргоҳида йиғилди ва чемпионатнинг сўнгги икки турига жиддий ҳозирлик кўришни бошлаб юборди.

Тушликдан сўнг футболчилар Бўстон даҳасида жойлашган «БЎФМ» майдонида тикланиш машғулотларини ўтказди. Бош мураббий Усмон Тошев ва мураббий Фарруҳ Ҳамроев маълум сабабларга кўра, кечаги машғулотда иштирок эта олмади. Шунинг учун машғулотларга маҳаллий мураббийлар - Искандер Галиулин, Расул Раҳмонов ва Бекзод Турғунов бошчилик қилди. Ўтган турни дисквалификация туфайли ўтказиб юборган Бахтиёр Қосимов навбатдаги ўйинга жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Афуски Акмал Ортиқов ва Акмал Холматовни жарохатлар безовта қилмоқда. Аммо шунга қарамай ушбу футболчилар айни дамда жамоа билан бирга бўлиб, олий лигага чиқиш йўлида жамоадошларига руҳан далда бермоқда. 

Эслатиб ўтамиз, «бургутлар» 29 октябрь, якшанба куни «Соғлом авлод» стадионида Жиззах вилояти, Ғаллаорол туманининг «Ғаллакор» жамоасини қабул қилади. 1 ноябрь, чоршанба куни эса чемпионатнинг сўнгги турида «Зомин»ни қабул қилади. Ҳар иккала учрашувнинг бошланиш вақти соат 15:00га белгиланган. 

Мухлисларни стадионга чорлаймиз! Зеро, ишқиболарнинг далдаси «Андижон» учун ниҳоятда зарур!


«Андижон» матбуот хизмати.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика