"Андижон" бугун тарихий натижани қўлга киритиши мумкин
29 июн 2023 08:11
Янгиликлар
"Андижон" бугун тарихий натижани қўлга киритиши мумкин
Бугун Суперлиганинг қолдирилган 8-тур учрашувларига старт берилади.
Лига карвонбошиси "Пахтакор" ўз майдонида "Андижон"ни қабул қилади. Статистикага кўра, "шерлар" ўз тарихида Тошкентда "Андижон"га мағлуб бўлмаган. Ўзаро 26 учрашувнинг 3тасида дуранг қайд этилган бўлса, 23та баҳсда мезбонларнинг қўли баланд келган. "Бургутлар" бугун ғалаба қозониб тарихий натижа қайд этиши мумкин. Жамоа охирги маротаба 2010 йил пойтахтдан очко билан қайтган (0:0).
Маълумот учун, учрашув 20:00да "Пахтакор" стадионида бошланади.
Ўхшаш янгиликлар
14:58
"Ультрас бургут" энди Осиёда. "Андижон" "Қизилқум" билан муроса кўчасини танлаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ 4
Фикрлар