UZ

Сўнгги янгиликлар

11:57Эржан Токотаев: "Биринчи ўйинимда гол ўтказмаганимдан мамнунман"  0 11:35Тимур Кападзе: "Ўзбекистоннинг мақсади – тарих яратишни давом эттириш. Ўртоқлик ўйинларида янги футболчиларни синаб кўрамиз"  2 11:14Суперлига 17-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  4 10:38Февзи Давлетов: "Қизилқум" икки тайм давомида позицион ҳимояланди"  1 10:10Сон Хён Миннинг янги жамоаси маълум  1 09:39Саудия Арабистони терма жамоаси аъзоси Франция клубига ўтди  1 09:08"Бавария" футболчиси фаолиятини АПЛда давом эттиради  1 08:50Ўртоқлик учрашувлари. Сон Хён Мин "Тоттенхем" мухлислари билан хайрлашди, "Аякс" "Монако" билан дуранг ўйнади, "Порту" эса "Атлетико" устидан ғалаба қозонди  0 08:37"Ал Насср" "Манчестер Сити" футболчисига таклиф билан чиқмоқчи  0 08:06"Реал" футболчисини Бразилия клубига текинга қўйиб юбормоқда  0 07:35МЮ АҚШдаги кичик турнирда ғалаба қозонди  1 07:15"Андижон" ва "Хоразм" учтадан гол уриб ғалаба қозонишди, "Сурхон" — "Қизилқум" баҳсида эса голсиз дуранг қайд этилди  0 01:11Акмал Рустамов: "Агар вазиятларимиздан фойдаланганимизда бугун уч очкони олиб кетардик"  2 00:17Инзаги Нуньесни "Ал Ҳилол"да кўрмоқчи. "Ливерпуль" ҳужумчига музокара ўтказишга рухсат берди  1 23:50Пакета Манчестерга йўл олиши мумкин  0

"Андижон" бош директори кубок финалидан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди Янгиликлар

"Андижон" бош директори кубок финалидан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди

“Андижон” 5 октябрь куни Ўзбекистон кубогининг финалида "Навбаҳор"га қарши баҳс олиб боради.

Бўлажак муҳим ўйин олдидан “Андижон” жамоаси бош директори Элбек Саматов клуб матбуот хизматига ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

“Футбол мухлисларини, Андижон халқини жамоамизни финалгача етиб боргани билан табриклайман. Финалга йўл олганимиз ўзи бир катта байрам. Сабаби, илк бор бу ергача етиб келдик. Ҳал қилувчи учрашувда ҳам ғалаба қозониб, янги тарихни албатта яратишга ҳаракат қиламиз. Тўғриси, бундай имконият доим ҳам бўлавермайди. Шу боис бу имкониятдан албатта унумли фойдаланамиз. Футболчиларга тўлиқ ишонаман. “Навбаҳор”ни чемпионатда ютдик. 4 карра Кубок соҳиби бўлган “Насаф”ни мусобақадан чиқариб юбордик. Бу ўз-ўзидан бўлгани йўқ. 

Кубок финали битта ўйиндан иборат ва бунда фаворит йўқ. Жамоаларнинг имконияти тенг. Жамоамизга тўлиқ ишонаман. Бошқа клублардан кам жойимиз йўқ. Ҳозирги пайтда ҳамма футбол ўйнашни яхши билади. Жамоамизнинг кайфияти аъло даражада. Биз финалдамиз ва ҳеч қандай босим йўқ. Ўзимиз ва мухлислар учун ўйнаймиз.

Бундан ташқари, энг яхши мухлислар бизда. Улар 12-ўйинчимиз. Шу боис финалда ғалаба қозонишимизга албатта ишонаман. 

Ҳозирги пайтда чипта сотуви бўйича тинимсиз саволлар бўляпти. Бу борада расмий маълумотлар клубимиз матбуот хизмати томонидан бериб бориляпти. 1-октябрдан “Андижон”га ажратилган 11 та сектор учун 6500 та чипталар Андижонда сотилишни бошлайди. “Бобур арена” стадионимизнинг расмий кассаларида сотилади. Шуни алоҳида айтишим керакки, чипталарни умуман клубга дахли йўқ. Барчаси ПФЛ томонидан назорат қилиняпти. Чипталарни ҳам уларнинг мутахассислари келиб бевосита ўзлари сотувда қатнашадилар”, - дейди Саматов.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика