"Андижон" 14 йилдан сўнг ОКМКни мағлуб этди
27 сен 09:21
Янгиликлар
"Андижон" 14 йилдан сўнг ОКМКни мағлуб этди
Суперлиганинг 22-турида "Андижон" ўз майдонида ОКМКни қабул қилди.
Қизиқарли кечган беллашувда мезбонлар Усмонали Исмоналиевнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонди. Шу тариқа "бургутлар" 14 йилдан сўнг ОКМК устидан ғалаба қозонишнинг уддасидан чиқди. "Андижон" охирги маротаба 2011 йилги мавсумнинг 15-турида бу натижани қайд этган эди. Ўшанда Лочин Солиев томонидан урилган 90-дақиқадаги гол жамоага 3 очко олиб келган.
"Андижон" Суперлигада навбатдаги учрашувини 5 октябрь куни Фарғонада "Нефтчи"га қарши ўтказади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!
Фикрлар