

Мадрид клуби бош мураббийи Карло Анчелотти Килиан Мбаппенинг жамоага ушбу ёздаёқ келишини рад этди.
"Бу нарсани 100% инкор этаман. Ўйлашимча, жамоамиз таркиби тўлиқ, йигитлар мавсум ҳақида ўйлашмоқда", -дейди Карло Анчелотти Мбаппе ҳақида берилган саволга.
Аввалроқ, Мбаппе ПСЖ билан шартномани узайтириш борасида музокара олиб бораётгани хабар берилганди.



