Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"
20 сен 08:56
Янгиликлар


Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим ҳеч ким унинг тактиккасини ўзгартиришга мажбур қила олмаслигини маълум қилди.
"Мени ҳеч ким тактикамни ўзгартиришга мажбур қила олмайди. Хаттоки Рим Папаси ҳам! Бу менинг ишим, ҳар бир ҳолатга мен жавоб бераман. Футбол - менинг ҳаётим. Биз ўзгаришлар давридамиз. Ўзгаришни энг пастки бўғиндан бошлашииз керак. Шунда натижа бўлади. Бир ўйлаб кўринг: босим остида ўз йўлимни ўзгартирсам, футболчиларим менга қандай қарашади? Улар ҳам менга бўлган муносабатини ўзгартирадилар. Шундай экан, мен ўз фикримдан воз кечмайман", - деди Аморим.
Эслатиб ўтамиз, МЮ АПЛнинг 4-туридан сўнг 4 очко билан турнир жадвалининг 14-поғонасида кетмоқда. Жамоа навбатдаги Турда "Челси"га қарши майдонга тушади.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар
Markazni boshqaradigan oʻyinchi kerak Rodri,Pedri stildagi.markazda derejyor boʻlmasa hozir qiyin....