

"Мени ҳеч ким тактикамни ўзгартиришга мажбур қила олмайди. Хаттоки Рим Папаси ҳам! Бу менинг ишим, ҳар бир ҳолатга мен жавоб бераман. Футбол - менинг ҳаётим. Биз ўзгаришлар давридамиз. Ўзгаришни энг пастки бўғиндан бошлашииз керак. Шунда натижа бўлади. Бир ўйлаб кўринг: босим остида ўз йўлимни ўзгартирсам, футболчиларим менга қандай қарашади? Улар ҳам менга бўлган муносабатини ўзгартирадилар. Шундай экан, мен ўз фикримдан воз кечмайман", - деди Аморим.
Эслатиб ўтамиз, МЮ АПЛнинг 4-туридан сўнг 4 очко билан турнир жадвалининг 14-поғонасида кетмоқда. Жамоа навбатдаги Турда "Челси"га қарши майдонга тушади.



