"Амкар" Гаджиев билан шартномани узайтирди

Aslanov Jasurbek
29 июн 2017
"Амкар" жамоа бош мураббийи Гаджи Гаджиев билан шартномани узайтирди.

Бу ҳақда клуб президенти Геннайди Шилов маълум қилди. 71 ёшли мутахассис билан аввалги битим 2016-17 мавсум охиригача белгиланган эди.

"Гаджиев билан янги 3 йиллик шартнома тузилди" - дейди Шилов.

Гаджиев 2014 йилнинг декабридан бери "Амкар"ни бошқаради. Пермликлар унинг қўл остида ўтган мавсум РФПЛда 10-ўринни эгаллашди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.com