UZ

Сўнгги янгиликлар

04:25Ла Лига. "Реал Мадрид" - "Эльче" 4:1. Арда Гюлер 70 метрдан гол урди  5 04:05АПЛ. "Вест Хэм" — "Манчестер Сити" 1:1  1 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Эльче"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  11 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" Лондонда "Вест Хэм" билан дуранг ўйнаб, "Арсенал"нинг чемпионлиги учун яхши имконият яратди  23 02:51А Серия. "Интер" ўз уйида "Аталанта"ни мағлуб эта олмади, "Наполи" ва "Ювентус"да ғалаба  3 02:25Саудия Арабистони Про лигаси. Сенсация қайд этилмади, "Ал Ҳилол", "Ал Насср" ва "Ал Шабаб"да ғалаба  0 01:22"Нефтчи"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:31АПЛ. "Арсенал" ўз уйида очко йўқотишига бир баҳя қолди, "Челси" эса Лондонда "Ньюкасл"га мағлуб бўлди  23 00:11"Пахтакор"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 23:57Туркия Суперлигаси. Ўн киши бўлиб қолган “Истанбул Башакшехир” меҳмонда “Галатасарой”га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади  22 23:55Ўзбекистон Суперкубоги ҳакамлари: рекорд Ирматовда, Тўхтасинов саккизинчи бўлди  3 23:45"Вест Хэм" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  8 23:04Ислом Исмоилов: "Икром Алибоев балки ўнг қанотда ўйнар"  2 22:49Про лигада иштирок этадиган Қорақалпоғистоннинг икки жамоаси ўртоқлик ўйини ўтказди  0 22:20Ла Лига. "Атлетико" ўз майдонида "Хетафе"ни мағлуб этди, меҳмонлар ўйинчиси 55-дақиқада майдондан четлатилди  2

Амирбек Саидов: "Ўзбекистоннинг нималарга қодирлигини кўрсатдик" Янгиликлар

Амирбек Саидов: "Ўзбекистоннинг нималарга қодирлигини кўрсатдик"

Ҳужумчи Амирбек Саидов Жаҳон чемпионатида 4 та гол билан Ўзбекистон U-17 терма жамоаси тўпурари бўлди.

Унинг Англия, Канадага урган голлари ғалабаларда муҳим роль ўйнади. Кеча тантанали кутиб олиш маросимида Амирбек Саидов ва унинг отаси Алишер Ниязовга микрафон тутдик. 

"Мусобақани катта қизиқиш ва ҳаяжон билан кузатдик. Нафақат ўғлим Амирбек, балки бутун терма жамоамиз учун хурсандман. Терма жамоа мураббийлари, шифокорлари, раҳбариятга миннатдорчилик билдириб қоламан. Бутун жамоа бирлашиб, муносиб натижа кўрсата олишди. Жаҳон чемпионатида ҳар бир футболчи гол уришни, ўзини кўрсатишни истайди. Амирбекнинг голларида барчанинг меҳнати бор. Бу – лотерея. Умуман, терма жамоадаги барча ўйинчилар борларини бергани кўриниб турди. 

Эндиликда барчаси ўзига боғлиқ. Ўз устида ишлашдан тўхтамаса, катта жамоаларда ҳам ўйнайди. Мен бунга ишонаман", – деди футболчининг отаси Алишер Ниязов.



"Жаҳон чемпионати юқори кайфиятда ўтди. Кўрганингиздек, биз кўпроғига лойиқ эдик. Мақсадимиз чемпионлик эди. Умуман, барчаси аъло даражада ўтди. Бошида бироз темпга киришиш қийин бўлганини ҳисобга олмаса, қолган ўйинларда Ўзбекистоннинг нималарга қодирлигини кўрсатдик. Майдонда Англиями ёки Франция, барча рақибни мағлуб этишга тайёр эдик. Майдонда улар бир хил рақибга айланади", – деди Амирбек Саидов.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика