Альваро Мората фаолиятини Лондон клубида давом эттириши мумкин

Alisher
23 апр 2022
"Атлетико" ҳужумчиси Альваро Мората "Арсенал"га ўтиши мумкин.

Футболчи у ва оиласи Туриндан кетишга тайёрлигини айтди. У бу шаҳарда "Ювентус" сафида ижарада ўйнамоқда. Форвардга фаол тарзда "Арсенал" қизиқиш билдирмоқда.

"Бахтимга, рафиқам ва болаларим менинг бахтим ҳақида ўйлайди. Улар хоҳлайдиган ягона нарса - мени бахтли кўриш", - дейди Мората.

Мората жорий мавсум А Серия доирасида "Ювентус" таркибида 31та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 5та ассист қайд этди. Ўйинчининг клуб билан ижара шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.


AlisherМуаллиф
Манба: Goal