UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50Суперлига. "Пахтакор" йирик, "Насаф" ишончли, "Машъал" эса минимал ҳисобда ғалаба қозонди  0 00:10"Бавария" Бундеслиганинг охирги ўринларида бораётган жамоа устидан йирик ғалабани қўлга киритди  0 00:03Виталий Левченко: "Рақиб бизни мағлуб этгани йўқ, биз ўзимиз ўйинни ютқазиб қўйдик..."  6 23:54А Серия. "Рома" ўз уйида "Верона"ни қабул қилмоқда, Шомуродов илк дақиқаларданоқ гол урди! (онлайн ҳисоб)  23 23:30Рўзиқул Бердиев: "Ғалабага муносиб ўйин кўрсатдик, Черанга ишонишда давом этамиз"  1 23:27"Лас-Палмас" — "Атлетико". Альварес асосий таркибда, Гризманн захирада  0 23:23Педру Морейра: "Мендан хафа бўлмайсизлар, бугунги саволларингизга жавоб бера олмайман"  7 22:17Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Нефтчи"ни тор-мор этди  223 21:40"Ливерпуль" Дарвин Нуньес бўйича қарор қабул қилди  5 21:19Ла Лига. "Барселона" еттита гол урилган ўйинда камбэк эвазига "Сельта"ни мағлуб этди  138 21:08Бердиевнинг захира кучлари иш берди. "Бухоро" - "Насаф" 1:3  43 20:54АПЛ. "Ман Сити" О'Райли ва Ковачичнинг голлари эвазига "Эвертон"ни мағлуб этди, Ҳусанов захирада қолдирилди  65 20:31"Барселона" ПСЖ юлдузини нишонга олди  30 20:01U-17 Осиё Кубоги финал учрашувининг ҳакамлари маълум  18 20:01Суперлига. "Воҳа дербиси" "Машъал" фойдасига ҳал бўлди  7

Alfraganus University: 1070 кмни 12 соатга қолмай босиб ўтдик, Москвадамиз! Янгиликлар

Alfraganus University: 1070 кмни 12 соатга қолмай босиб ўтдик, Москвадамиз!

Youtbube саҳифамга қўйган видеоларимда, нима қилибди, биз ойда икки уч маротаба бориб келамиз деган постларни кўряпман.

Тўғри, Сиз бунга ўрганиб кетгансиз, аммо фақат Ўзбекистон ичида, у ҳам бўлса 60 тезликда машина ҳайдаб юрган ҳайдовчилар учун бирданига бундай катта масофаларни босиш қийинда. Ҳамма ҳам Сизлар каби профессионал эмас. Яқинда водийга борганимда "шопир ака", суткасига 2 соат ухласам етади, мавсумда Россияга такси қиламан деб қолдилар. Аммо бундай ҳайдовчилар бўлса Ўзбекистонда 10 000 чиқар, ундан кўп бўлмаса керак. Биз каби оддий одамлар учун бу жуда катта масофа ҳисобланади.



Қийинчилик билан Самарадан меҳмонхона топганимиз ҳақида ижтимоий тармоқларимда айтиб ўтдим. Бунинг сабабини айтишди, россияликлар кўп ҳам четга чиқа олмаётгани сабаб ички туризм ривожланиб кетибди. Уларнинг аксари ички ҳудудларда дам олишни мақсад қилишяпти. Бизнинг Волга дарёси бўйидаги сафаримиз шанба кунига тўғри келгани учун ҳам жой топишда муаммо бўлган экан.




Самарада бир кечани ўтказдик. Самара тарихда икки маротаба вақтинчалик пойтахт сифатида қайд қилинган. Шулардан бири иккинчи жаҳон уришида. Ҳар эҳтимолга қарши Москва барча элчихона ва муҳим ҳужжатларни уруш пайти ўзида 1000 кмдан олисда бўлган шаҳарга кўчирган. Волга дарёси бўйидаги шаҳар дунё авиациясида ўз ўрнига эга. Биз билган машҳур Юрий Гагарин учган "Восток-1" учар кемаси ҳам айнан шу ерда ишлаб чиқарилган. Уриш давомида Собиқ Иттифоқ армиясининг асосий қуроли бўлган Ил-2 қирувчи самолетлари ҳам айнан шу шаҳарда ишлаб чиқарилган. Ундан ташқари болалигимизнинг эрмаги бўлган Буратино асосий қаҳрамони бўлган "Олтин Калит" асари ҳам Алексей Толстой томонидан шу ерда ёзилган. Аслида Толстой Карло отанинг "Пиноккио"сини таржима қилаётганида илҳомланиб ўз Пиноккиосини ижод қилади. 






Кечаси дам олиб, тонгда Сиз каби Қурбон ҳайити намозини адо этдик. 1891 йил Тимербулат Акчурин томонидан қурилган масжид Самаранинг тарихий ёдгорликлар қаторига кирган. Совет пайтида эса бу жой болалар боғчасига айлантирилиб, кейинчалик яна мусулмон оламига қайтарилган.





7:00да чой ичган ҳолда, йўлга чиқдик. 12 соат йўл юриб Россия пойтахтига кириб келдик. Йўлдаги табиатни бир сўз билан тарифлаш қийин, ҳамма ерда "Windows"ни кўрасиз. Йўлда айтарли воқеалар бўлмади, пуллик йўлда 150 тезликда тезгина етиб келдик, яхшлаб дам олиб ёзаётган мақолам кетиш олдидан Россиядаги сўнггиси. Энди бизни "Бурачки" постидаги воқеалар кутади. 


Сафар бош ҳомийси: Alfraganus University
Ҳомийлар: Coca Cola, Trastbank, AKFA, Ucell



Муаллиф : Nadirkhuja Yuldashev
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика