UZ

Сўнгги янгиликлар

01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  7 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  2 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  28 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  162 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4

Алехандро Гомес: "Атлетико"га ўтмай қолганимда, ўлгим келганди" Янгиликлар

Алехандро Гомес: "Атлетико"га ўтмай қолганимда, ўлгим келганди"

"Аталанта" ярим ҳимоячиси Алехандро Гомес Диего Симеоне билан "Катанья"даги биргаликдаги фаолиятдан сўнг уни "Атлетико"га олиб келмоқчи бўлганини айтди.

Клублар 2012 йилнинг ёзида музокаралар ўтказишди, аммо трансфер амалга ошмай қолди. Хавбек 2013 йилда эса Харьковнинг "Металлист" клубига ўтди.

"Биз Аргентинада Симеоне билан бирга овқатландик ва у таътилдан қайтгач "Атлетико"дан мени сотиб олишни сўрашини айтди. Ўша пайтда "Атлетико" молиявий жиҳатдан энг яхши ҳолатда эмас эди ва мен учун 6 миллион евродан кўп таклиф қила олмас эди.

"Катанья" менинг трансферимдан 10 миллион евродан кам ишлаб олишни хоҳламади, шу сабаб ҳеч нима рўй бермай қолди. Мен эса ўша пайтдан ўлгим келганди", - дейди Гомес.

32 ёшли ўйинчи жорий мавсум "Аталанта" сафида 33та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 12та ассист қайд этди.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика