

Клублар 2012 йилнинг ёзида музокаралар ўтказишди, аммо трансфер амалга ошмай қолди. Хавбек 2013 йилда эса Харьковнинг "Металлист" клубига ўтди.
"Биз Аргентинада Симеоне билан бирга овқатландик ва у таътилдан қайтгач "Атлетико"дан мени сотиб олишни сўрашини айтди. Ўша пайтда "Атлетико" молиявий жиҳатдан энг яхши ҳолатда эмас эди ва мен учун 6 миллион евродан кўп таклиф қила олмас эди.
"Катанья" менинг трансферимдан 10 миллион евродан кам ишлаб олишни хоҳламади, шу сабаб ҳеч нима рўй бермай қолди. Мен эса ўша пайтдан ўлгим келганди", - дейди Гомес.
32 ёшли ўйинчи жорий мавсум "Аталанта" сафида 33та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 12та ассист қайд этди.



