UZ

Сўнгги янгиликлар

20:35U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Ливан U-23 - 3:1 (матнли трансляция)  48 20:25Opta "Арсенал"нинг АПЛ чемпионлигини қўлга киритиш эҳтимоллигини ҳисоблаб чиқди  0 19:52ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  2 19:44"Локомотив" икки иқтидор билан шартномани узайтирди: Улар 2029 йилгача "темирйўлчи" бўлиб қолишади  1 18:59Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон жой олган гуруҳда Жанубий Корея ва Эрон муроса кўчасини танлади  4 18:49"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  3 18:30Испания Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди  1 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  2 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  9 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  2 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  2 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   19 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  6

Александр Хомяков: "Умид қиламанки, Хебай мавсум охиригача клубда қолади" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Умид қиламанки, Хебай мавсум охиригача клубда қолади"

Coca Cola Суперлигасининг 8-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Андижон" учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

Албатта, муваффақиятга эришганимиздан хурсандман. Чемпионат пешқадамидан очко тортиб олиш анча қийин бўлди. Шунга қарамай, йигитларни табриклайман, улар гол ўтказиб юборганимизга қарамай, ўз вазифасини бажаришда давом этишди. Улар шундай натижага лойиқ эди. 

- "Андижон" гол урганидан кейин ҳимоявий ўйин кўрсатишни бошлади. 1:1 ҳисоби натижадан қониқиш билан боғлиқмиди ёки кўрсатмангиз шундайми?

- Аксинча, менга ўтказиб юборилган голдан кейин шундай туюлди. Биз кўпроқ ҳужум қила бошладик ва яна гол уришимиз мумкин эди. Биринчи бўлимдан сўнг шуни англадикки, агарда ўз жарима майдончамизда пассив ҳимоялансак, гол ўтказиб юборишимиз мумкин эди. Ҳа, рақиб бизни ортга чекинишга мажбур қилди. Лекин яна бир бор такрорлайман, 2-бўлимда олдинроққа ўйнашга ҳаракат қилдик, менга шундай туюлди.

- Рубин Хебай ҳақида сўрамоқчиман. Унинг биринчи даврадаги ёрқин ўйинидан кейин жамоани тарк этиш хавфи борми? Агарда захира вариантингиз бўлса, бошқа ҳужумчи билан қандай ўйин қуришингиз мумкин ёки унга ўринбосар қидирасизми?

- Унинг клуб билан шартномаси мавжуд. Умид қиламанки, у мавжуд шартномадаги мажбуриятларни ҳисобга олади ва бизни тарк этмайди. Бизда ҳомий бор, барча қарзлар тўланмоқда. Рубин мавсум охиригача жамоада қолишига ишонаман. Етакчи ўйинчиларни қўйиб юборганимизда, бу ўйин сифатига ва жадвалдаги ўринга таъсир қилди, шунинг учун мен ўз навбатида мураббий сифатида бу футболчининг жамоада қолиши ва унинг жамоага фойда келтириши учун барча ишни қиламан.

- Шерзод Эсанов ёшлар терма жамоасининг етакчиларидан бири, аммо у клубда тез-тез захирадан майдонга туширилмоқда. Асосий таркибда уни камдан-кам ҳолларда кўриш мумкин, ёинки, у жамоанинг ҳал қилувчи ўйинчиларидан бири бўлиши мумкин...

- Биласизми, агарда амалий жиҳатдан қарасангиз, бизда барча ўйинчилар шундай хислатга эга. Барча майдонга чиқади, аммо ўйинни ким бошлаб, ким тугатади? Эсанов борасида тўғри айтдингиз, у январдан бери терма жамоа билан бирга эди. Биз унинг имкониятларини ҳамда келажаги порлоқ ўйинчи эканлигини биламиз. Шу боис, имкон қадар унга ўйин амалиёти тақдим этиш учун ҳаракат қиламиз. Асосий таркиб футболчиси бўлиш унинг ўзига боғлиқ. Бизда барча ўйинчи етакчилардан ва улар майдонда ўз ишини бажаради. 

- "Андижон"нинг иккинчи даврадаги мақсади қандай?

- Иккинчи давра оғир ўтишини сезиб турибмиз. Биз, ниҳоят, ўз стадионимизга қайтамиз ва етакчиларга қарши ўз майдонимизда курашамиз. Шу боис, бўшашмаймиз. Биз мақсадни юқори қўйганмиз, шунинг учун ушбу йўлда собит туришимиз лозим.

- Жамоани кучайтириш режаси борми?

- Бу ҳақда ҳали гаплашамиз. Албатта, мураббий сифатида баъзи позицияларни мустаҳкамламоқчиман. 

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика