UZ

Сўнгги янгиликлар

19:35Григорий Колосовский - "Локомотив" бош мураббийи  0 19:25Алексей Евстафеев: "Ҳозирги ҳолатимизда бир очко биз учун кам"  0 19:10Ҳаким Фузайлов: "Мавсум охири бўлишига қарамай, йигитлар охиригача курашишди"  0 19:00ОЧЛ 2. "Насаф" - "Ал Ҳусайн" 1:0 (матнли трансляция)  19 18:28МЮ 70 миллион еврога сотиб олган футболчи умумий машғулотларга қўшилди  0 17:50Про лига. "Қўқон-1912" "Олимпик-MobiUz"ни мағлуб этди ва плей-оффга йўлланма олди  1 17:45"Лилль" ҳужумчиси ЕЧЛда грандлар кушандасига айланмоқда  0 17:25"Барселона"нинг юлдузли таркибидан кимларни танидингиз?  16 17:10Қатар МТЖ футболчиси: "Ўзбекистон биздан аламини олмоқчи"  19 16:55Про лига. "Дўстлик" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди   0 16:48Анчелотти Фергюссонга етиб олди  2 16:27"Футбол олами". "Насаф" — Ўзбекистон чемпиони ёхуд 23-турдаги барча воқеалар ҳақида   1 16:15Суперлиганинг 23-тур ўйинларида ҳакамлар хатога йўл қўйдими? Россиялик экспертимизнинг ҳакамлик фаолияти таҳлили  3 16:00Transfermarkt ва Championat.Asia Суперлигада октябрь ойининг энг яхшиларини аниқлашди  2 15:30Суперлигадан 3 футболчи Қирғизистон терма жамоасига чақирув олди  4

Александр Хомяков: "Ўзбекистонда 15 йилдан буён бекорга ишламаётганимни исботладим" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Ўзбекистонда 15 йилдан буён бекорга ишламаётганимни исботладим"

Ўзбекистон кубоги финали доирасидаги "Навбаҳор" — "Андижон" (2:3) ўйинидан сўнг андижонликлар бош мураббийи Александр Хомяков ва ўйинчиси Леван Арвеладзе матбуот анжуманида иштирок этди.

"Мен бахтлиман. Биринчи навбатда йигитларни табриклайман. Мухлисларга ҳам раҳмат, мухлисларсиз бундай натижага эриша олмаган бўлардик. Бутун Андижон халқини ғалаба билан табриклайман", - деди Александр Хомяков.

"Ҳиссиётларимни тасвирлаб бериш иложсиз. Шунчаки даҳшатли ўйин бўлди. Голдан сўнг ўйин очилиб кетди. Икки жамоа ҳам бугун майдонда борини берди. Андижон аҳлини тарихий натижа билан қутлайман", - дея гап бошлади Леван Арвеладзе.


- Жамоангиз ҳисобни тенглаштириб олгунча, деярли хавфли вазиятлар ярата олмаётганди. Голдан кейин эса жамоангиз ўйини очилиб кетди. Ўйиндаги қайси палла жамоангиз ўйинини ўзгартириб юборди?

- Кеча айтиб ўтганимдек икки жамоа ҳам бир-бирини жуда яхши ўрганиб чиққан. Кучли ва кучсиз томонларидан хабардор эди. Биз рақибнинг заиф нуқталарига ҳужум қилишни режалаштиргандик. Ўтказиб юборган биринчи голимиз, ўйинимизга таъсир қилди. Биз биринчи бўлиб гол ўтказиб юбордик ва барчаси ўзгариб кетди. Режамиз бўйича биз биринчи бўлиб гол ўтказиб юборишимиз керак эмас эди, тахминан 70-дақиқага қадар 0:0 ҳисобини сақлаб қолиш ва ўйиннинг сўнгги қисмида яхшироқ ўйин намойиш этишимиз керак эди. Экста-таймлардан олдин ўйинни пенальтилар сериясига қадар ҳал этишимиз кераклигини кўп маротаба таъкидладии. Бу биз учун жуда муҳим эди. Тўғри, биз барча голларни стандарт вазиятлардан урдик, аммо ғолиблар танқид қилинмайди деган мақол бор. Ўйин эсдан чиқади, аммо натижа абадий қолади. Сиз балки ҳужумкор ва томошабоп футбол кутгандирсиз, афсуски биз ҳозир бундай ўйин намойиш эта олмаймиз. Бизга максимал натижа олиб келадиган ўйин услубини танлашга мажбурмиз.


- Бугунги учрашувдаги ижобий натижага кўпроқ тактика ёки иштиёқ сабаб бўлдими? Масалан, бош мураббий танаффус жараёнида тактик ўзгаришларга қўл урдими?

- Биз ўйинни бошлаган тактика билан давом этдик. Ўйин давомида турли хил ҳолатлар рўй берди. Шу сабабли, асосан футболчиларнинг ҳохиши кўпроқ таъсир ўтказди деб ўйлайман.

- "Андижон" жамоаси кубокни қўлга киритса, жамоага автомобиллар совға тариқасида тақдим этилади деган хабарлар тарқалганди. Шу гаплар қанчалик рост?

- Мен бу ҳақда биринчи маротаба эшитяпман. Биз соврин пулларини олишимиз аниқ" - деди Леван Арвеладзе.


- "Андижон" бугун тарихий натижа қайд этди. Вилоят ҳокимидан мукофот тариқасида нима кутяпсиз?

- Ҳа, бизга қандайдир совғалар беришса керак. Асосийси менга бериладиган "гонорар" пулларидан хабардорман.

- Бугунги тарихий ғалабани кимга бағишлайсиз?

- Мен 15 йилдан буён Ўзбекистонда ишлаб келмоқдаман. Бугунги ғалабани андижонликларга ва Андижон вилояти раҳбариятига миннатдорчилик билдираман. Улар менга вилоят бош клубини бошқариш вазифасини ишониб топширишди. "УзАвто"га ҳам алоҳида раҳмат.

- Ўтган мавсумда "Навбаҳор"га қарши кечган учрашувдан сўнг "футбол ҳудо"си бугун биз томонда бўлди дегандингиз. Бугун жамоангизга қанчалик омад кулиб боқди деб ўйлайсиз?

- Ҳа, шундай десак ҳам бўлади. Омадсиз ғалаба бўлмас эди.

- "Андижон" жамоаси жорий мавсумдаги энг муҳим учрашувини ўтказиб бўлди. Жамоанинг келажаги ҳақида гапириб ўтсангиз? Олдинда ҳали Суперлига баҳслари бор. Суперлигада жамоангиз яхши натижа намойиш эта олмаяпти.

- Бугунги ғалаба бизга кўпроқ ишонч берди, лекин бизда нишонлаб ўтиришга кўп вақт йўқ. Суперлигадаги натижаларимиз жуда яхши эмас. Ғалабани нишонлашга фақат бир кун вақтимиз бор, икки кундан сўнг Тошкентда йиғиламиз ва "Сурхон"га қарши назорат учрашувини режа қилиб қўйганмиз.

- Бугунги финал мураббийлик фаолиятингиздаги энг муҳим ўйинми?

- Бу менинг фаолиятимдаги энг катта ютуқ. Ўзбекистонда бекорга 15 йил ишламаганимни исботладим. Бу мен учун жуда муҳим эди.

- Бугунги ўйин жамоангиз жорий мавсумда намойиш этган энг яхши ўйин бўлдими?

- Менимча йўқ. Биринчи даврада бунданда яхшироқ ва тартиблироқ ўйинларимиз бўлганди. Кўнглим биз учун барчаси яхши тугасини сезаётганди. Ўйин сифати аъло бўлмади тўғри, аммо бу ғалаба учун етарли бўлди.

Рейтинг: +28   

Фикрлар

+2   
05 окт 23:23:36
Uzbekistan Paxtakor
Зур уйин булди, Андижон хам Навбахор хам зур уйнади, бундан Андижон ахли ва нейтраль мухлислар ютишди. Андижон жамоаси ва мухлисларига алохида рахмат, эмоциялар учун. Халкаро майдонларда омад, Узбекистан шарафини муносиб химоя килсин. Андижонга Саудия ва Амирликлардаги юлдузлар келганида лол колсин, мухлисликни куриб.
+2   
05 окт 23:21:51
Бахтиёр Ашуров
В режасиям пуҳта ишланган экан. Ҳомяков ақиллий мураббий!
+2   
05 окт 23:13:27
Жамшид Абдусамадов
Абдуманонов уйинга кушилгандан кейин уйин кучайди
+1   
06 окт 00:00:24
Google User
Bugun Xomyakov butunlay boshqacha pozitiv insonga aylanibdi. Rejasi o'xshadi, taktikasi ish berdi, asosiysi bu uni birinchi yutug'i, tabriklayman!
+1   
05 окт 23:31:16
ÓZINGNI BOSS BOLAPAQIR
Ey gap yoʻq olasizmi bersin lekin yana bir gap Oʻzbekiston futboliga rivojiga Qashqadaryo Futbol maktabi katta hissasi bir desam mubolagʻa boʻlmas sababi misol uchun ushbu Murabbiy Xomyakov ham murabbiylik faoliyatini Mashʼal futbol akademiyasida boshlagan va Mashʼalni asosiy jamoasida davom ettirib boshqa klublarda ham ishlab mana bugun Andijon Futbolida tarixiy voqeaga sababchi boʻldi mana Kubok bilan birgalikda Andijon tasavvur qiling nasib etsa kelasi yili Osiyo chimpionlar ligasida oʻynaydi Andijon jamoasi muxlislari bunga arziydi mani oʻzim ham Qashqadaryolikman lekin Andijon uchun xursandman
   
06 окт 10:41:37
Bahodirjon Nosirov
Andijondan shiddatli, jangovar, go'liblik ruhi singdirilgan, tomoshabop o'yin va ajoyib g'alaba uchun rahmat. Superliganing qolgan o'yinlarida ham davomini kutamiz!
   
06 окт 07:38:44
Odilbek Abdushukurov
Andijon muxlislari bunga loyiq edi.
   
06 окт 06:56:31
ойбeк
Хомяков ва Андижонни тарихий галаба билан табриклаймен .шу таркибни сак,лаб янаги йилга беш олтита яхши у'йинчи олса жамоа анча кучаяди
   
06 окт 05:40:22
Po'latjon Mullaboyev
Ғалаба муборак Андижон.
Бекорга Абдуманноповни захирада қолдирмаган экан Хомяков.
Навбахор чарчаганда штурм учун сақлаган экан.
   
06 окт 01:29:37
Muhsin 1986
Андижонни 77 ракамдаги уйинчисини тарбияласа зур хужумчи чикадиганга ухшаябти 2004- йил экан говдаси билан яхши уйнаркан
   
06 окт 00:17:24
Абдугаффор . N
Халолинг булсин
   
05 окт 23:17:21
Fan_BARCA
Og'a siz zorisiz bugun
   
05 окт 23:13:42
Haqiqatparvar
Гап йук шундай ишлашда давом эт Андижонга Очл да омад тилайман Яшанглар боллар
   
05 окт 23:05:19
Samcity
Hayriyatey
   
05 окт 23:01:34
Красавчик Красавчик
Бугун сизга нима дисезам ярашвуради Хамстер Комбат того)))))
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика