UZ

Сўнгги янгиликлар

10:16"Ливерпуль" собиқ устози Саудия клубини бошқаришга розилик берди  0 09:48Пеп Гвардиола Алекс Фергюсоннинг Премер-лигадаги рекордини янгилади  1 09:20"Реал Мадрид" саккиз нафар футболчисини сотишга тайёр - DC  2 08:53Нури Шаҳин кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  2 08:25Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги учрашувда неча баҳо олишди?  5 07:59Грузиялик тўпурар ярим ҳимоячи водий жамоаси билан шартнома имзолади  9 07:31Ўткир Юсуповнинг "Фулад"даги тақдири маълум бўлди  8 02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  20 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дунёни асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  10 00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  7 00:06А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  1 23:58Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди  47 23:49Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия" рақибларини мағлуб эта олмади  1 23:05Хосеп Гвардиола АПЛда Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  1

Александр Петров: "Агарда таркибга 1-2 нафар легионер қўшилса, унда Осиё чемпионатида бемалол чемпионлик учун кураша оламиз" Янгиликлар

Александр Петров: "Агарда таркибга 1-2 нафар легионер қўшилса, унда Осиё чемпионатида бемалол чемпионлик учун кураша оламиз"

АГМК футзал жамоамиз бош мураббийи Александр Петров Осиё чемпионатидаги иштирок ва ундан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

— Жамоамиз Осиё чемпионатида яхши иштирок этди. Буни мутахассис-у, мухлислар ҳам эътироф этишди. Шунчаки учинчи ўрин учун бўлган баҳсда бизга бироз омад келмади. Автогол ўйин тизгинини буткул ўзгартириб юборди. Йигитлар анча ёш ва табиийки баъзи вазиятларда уларга тажриба етишмади. Шунга қарамасдан жамоамиз охиригача курашди. Мазкур мусобақа ёш футзалчилар учун жуда катта нарса берди. Келажакда бу мусобақада тобланган ёшлар, уларнинг тўплаган тажрибаси ҳали кўп ас қотади. Терма жамоа ўзаги ҳам АГМКдан ташкил топганини инобатга олсак, бу миллий жамоамиз учун ҳам катта фойда беради. Агарда чемпионатда яна чемпионликни қўлга киритсак, унда келаси мавсум Худо хоҳласа Осиё чемпионатидаги натижамизни янада яхшилаймиз. Умуман олганда Осиё чемпионатидаги ўйинимиздан ҳам, натижадан ҳам қониқдим. 


— Агарда жамоамизга тажрибали, маҳорати юқори бўлган 1-2 нафар легионерни қўшсак, унда бемалол чемпионлик учун ҳам кураша олишимиз мумкин. Масалан вьетнамликларда япониялик легионер барча ишни амалга оширди. Японияда эса бразилиялик футзалчи барча масалага нуқта қўйди. Эрон жамоасида эса маҳаллий футзалчиларнинг ўзи кучли. 


— Раҳбарият томондан берилган эътибор ва яратилган шароитлардан кўнгил тўлди. Бунинг учун уларга раҳмат. Йигитларга муносиб иштирок учун керакли миқдорда мукофот берилиши айтилган. Шу боисдан ҳам ҳар тарафлама барчаси жойида. Энди бор эътиборни ички чемпионатга қаратамиз. Ҳордиқ чиқариш учун фурсат йўқ. Бу билан тўхтаб қолиш йўқ. Ҳали олдинга интиладиган манзиллар жуда кўп. 


— Ҳеч кимни ажратиб кўрсатишни истамасдим. Чунки бизнинг энг катта кучимиз бир жамоа бўлиб жипслаша олганимиз. ОФКда ҳам айнан жамоавий кучли ўйин кўрсатганимизни алоҳида эътироф этишди. Бизда номлар ёки индивидуал маҳорат соҳиблари эмас, бутун жамоа ўйнади. АГМКнинг энг катта кучи - жамоа бўла олганлиги.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика