UZ

Сўнгги янгиликлар

13:45"Манчестер Сити" Ҳусановга Италия А Сериясидан рақобатчи топди  2 13:18"Бешиктош" қозоғистонлик футболчини трансферга қўяди  0 12:50Тарихда шу кун. "Бунёдкор" - "Гамба Осака" 3:2. Шарқда учган "қалдирғоч"  1 12:32Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Тошкент вилояти ФА U-16дан йирик ҳисобда устун келди  0 12:10"Реал" учта трансферни амалга оширади  9 11:47Артета Гвардиолага раҳмат айтди  3 11:23УЕФА "Арсенал" дарвозасига берилган пенальтининг бекор қилиниши бўйича баёнот берди  8 10:47Анчелотти мавсум якунланмасдан ишдан олиниши мумкин  5 10:18Пролига. Бугун «Олимпик» дербиси бўлиб ўтади  0 09:48МЮ жорий мавсум ушбу натижага эришган ягона жамоа  5 09:20Зотеев кечаги мағлубиятдан сўнг мухлисларга мурожаат қилди  36 08:51Расман. Ла Лигадан кейинги мавсум 5 та жамоа EЧЛда иштирок этади  14 08:23ЕЧЛда ҳафта рамзий жамоаси эълон қилинди  3 07:56Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи навбатдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  24 07:30Суперлига. Бугун 6-турга старт берилади  3

Александр Крестинин: "Агар Қирғизистон ЖЧ-2026га чиқишни истаса..." Янгиликлар

Александр Крестинин: "Агар Қирғизистон ЖЧ-2026га чиқишни истаса..."

ФИФА томонидан ЖЧ-2026да 48та мамлакат иштирок этиши тасдиқлангач, Қирғизистон ФФ матбуот хизмати терма жамоа бош мураббийи Александр Крестининдан интервью олди.

- Иштирокчи жамоалар сонини ошиши Қирғизистон терма жамоасининг имкониятини оширадими?
- Нафақат бизнинг, балки Осиё ва Африканинг бошқа ҳар бир мамлакати учун яхши имконият. Лекин бунинг устида ишлаш кераклигини унутмаслигимиз керак. Квоталарни ошиши бизга стимул беради. Аммо бунинг учун моддий техника базамизни ривожлантиришимиз керак. Саралаш ўйинларида тажрибасизлик қилиб қолмаслик учун ички лигамизни ривожлантиришимиз ва турли ёшдаги халқаро мусобақаларда мунтазам иштирок этишимиз лозим. Босқичма босқич режамиз амалга ошиб борган тақдирда ЖЧ ҳақида ўйлаймиз. Ундан ташқари фақат Қирғизистон ФФнинг сайъи ҳаракати билан иш битмайди. Ҳукумат томонидан ҳам кўмак керак.



- ЖЧ учун 48та жамоа кўп эмасми?
- Бугунги ҳолатда баъзи адолатсиз қарорларни кўрамиз. Масалан, Жанубий Американинг деярли барча терма жамоалари кучли, аммо улардан бор йўғи 5та терма жамоа ЖЧга боради. Ҳудди шундай Осиёда ҳам. Лекин турнирни ташкил этиш томонини ҳам инобатга олишимиз керак. Ҳамма давлат ҳам 48та жамоага мезбон бўла олмайди. Давлатга жуда кўплаб сайёҳлар келади. Уларни меҳмонхоналар, терма жамоаларни эса яхши майдонлар билан таъминлаш керак бўлади. Агар бу шартни бажара оладиган мамлакат топилса, 48та терма жамоа кўп эмас.

- Бу қарор ЖЧ савиясига таъсир этиши мумкинми?
- Савия тушади деб ўйламайман. Тарихга назар ташласак, кўп ҳолатларга гувоҳи бўламиз. Баъзан гранд терма жамоалар гуруҳдан чиқа олмайди, айрим ҳолатларда аутсайдер деб билганларимиз кучли ўйин кўрсатадилар. 2014 йилги Жазоирни олайлик, амалдаги чемпимонга қанча қийинчили туғдирганди. Шунинг учун бемалол айта оламан-ки, бу қарорни савияга таъсири бўлмайди.



Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика