UZ

Сўнгги янгиликлар

02:01"Милан" Жируга янги шартнома таклиф қилди  0 01:43Гётце нима учун "Ливерпул"га ўтмаганини очиқлади  0 01:24А Сериянинг икки клуби Мальдинига қизиқмоқда  0 01:05Йовичнинг отаси футболчининг "Фиорентина"га ўтаётганини тасдиқлади  0 00:49"Ливерпуль" Кейтани собиқ хавбеки Вейналдумга алмашиши мумкин  0 00:30Эрон клуби Паншанбени "Навбаҳор"дан 500 минг еврога сотиб олади  8 00:13Расман: Манданда 15 йилдан кейин "Марсель" билан хайрлашди ва "Ренн" сафига қўшилди  1 23:55Тилеманс "Арсенал" билан шахсий келишувга эришди  0 23:39"Лидс" "Фейеноорд" голеадори билан шартнома имзоламоқда  0 23:20Расман: "Спортинг" "Ювентус" дарвозабонини харид қилди  0 22:59Педрига 8-рақам ишониб топширилмоқда  2 22:41Ҳожимат Эркинов "Пахтакор" билан хайрлашди  17 22:28"Барселона" президенти: "Роналду? Ҳеч нарсани инкор қилмайман"  24 22:07Лингард бошқа қитъага йўл олиши мумкин  0 21:46Видаль "Интер" билан шартномани бекор қилади, унинг янги жамоаси маълум  0

"Албатта, Роналдунинг "Манчестер Юнайтед"да қолишини истайман" — Эрик тен Хаг билан интервью Янгиликлар

"Албатта, Роналдунинг "Манчестер Юнайтед"да қолишини истайман" — Эрик тен Хаг билан интервью

De Telegraaf журналисти Марк Вервей "Манчестер Юнайтед" янги устозини суҳбатга тортди.

"16 майдан бошлаб "Манчестер Юнайтед" бош мураббийиман. Янги мавсумга тайёргарлик жараёнида кўп нарса рўй бериши керак. Масалан, мураббийлар штаби ва таркибни тайёрлаш. Мен бу жуда эҳтиёткорлик билан қилинишини хоҳлайман.

Роналду билан ишлашни интиқлик билан кутаман. У — барча ютуқлари ва жўшқинли эканлиги туфайли гигант. Албатта, мен унинг "Манчестер Юнайтед"да қолишини истайман. У клубнинг муҳим аъзоси бўлиб қолиши ва ажойиб статистикасини давом эттириши мумкин", – деди тен Хаг.

Скоулз, Невилл, Фердинанд ва уларнинг фикри ҳақида:

"Бунинг таъсири бор. Лекин, шу билан бирга, бу бизнинг кийиниш хонамиздаги ҳолатга таъсир қилмаслиги керак. Балки Премьер-лигада танқидлар кўпдир, чунки бу ўз-ўзидан анча катта мусобақа. Яхшиямки, бу билан шуғулланиш учун менда катта тажриба бор.

Мен ҳар бир футболчининг кўзига тик қарай оламан, бунга 100% аминман. Мен ҳар бир танловни онгли равишда қиламан. Жамоа мен учун ҳамма нарсадан устун. Бизга ғалаба қозониш учун энг кўп имконият берадиган ўйинчиларни танлайман.

Менда "Манчестер Юнайтед"дан воз кечиш ва қароргоҳи яхшироқ клубда ишлаш имконияти бор эди. Бироқ мен "Юнайтед"ни танладим. Бу ерда ҳал қилиниши керак бўлган баъзи муаммолар бор ва бу мен учун чақирув. Клуб ва мен бир тўлқинда сузамиз.

Менга WhatsApp орқали "Манчестер Юнайтед"нинг баъзи футболчиларидан "Клубга хуш келибсиз" деган бир нечта хабарлар келди".

Тимбер ва Антони хусусида:

"Менимча, Тимбер барча топ-клубларнинг диққат-эътиборида. Агар Антони кетса... бу "Аякс"га зарба бўлади, чунки ҳозирги таркибда унинг ўрнини босадиган ҳеч ким йўқ".

Рейтинг: +9   

Фикрлар

+1   
16 май 21:51:26
NASAF_LIVERPOOL_REAL.M
Beckham lar o'ynagan vaqtdagi myuni sogindik!!
Pep va Kloppga raqobatbardosh bo'lishini tilemiz omad MYU
   
17 май 00:13:50
Ko'ngil Ko'chalari
ChLda Man Yunayted o'ynamaydi, qolishi gumon. Klubga hurmat yuzasidan balki qolar. Realga kelsa zo'r bo'lardi. Ustoz shogird Mbappe bilan o'ynardi.
   
16 май 21:22:18
BOSTON
Роналду кетади манимча
   
16 май 21:21:55
M Yu ft Nasaf
Nima qib busayam kutarib ber ,menga United muhim qandaydir futbalistlarmas
   
16 май 20:37:12
Али Давронов
Омад Тен Хак .........жужани кузда санаймиз
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика