"Албатта, ҳеч ким танқидга учрашни ёқтирмайди" — Бруну Фернандеш

Sherzod Nurmatov
30 ноя 2023
МЮ сардори клубдаги ўрни ҳақида гапирди.

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси ва сардори Бруну Фернандеш клубдаги мавқеи ҳақида тўхталиб ўтди. МЮ собиқ футболчилари вақти-вақти билан португалияликни майдондаги тутиши ва етакчилик фазилатлари йўқлиги учун танқид қилишади.

"Албатта, ҳеч ким танқидга учрашни ёқтирмайди, лекин ҳамма нарса ҳар доим ёрқин бўлавермайди. Футболчилар, мураббийлар штаби ва клубдагиларнинг барчаси менинг етакчилик қобилиятимдан мамнун. Мен сардор бўлганимдан кейин ўзгариб қолмадим. Менимча, ниманидир ўзгартириш шарт эмас", – деди футболчи.

Олдинроқ Саудия Арабистони клублари Бруну учун 100 миллион евродан кўпроқ тўлашга тайёр экани хабар қилинган эди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Times