“Ал Насср” яна бир легионер билан таркибни кучайтирди. У “Бавария”да ўйнаган

Eldor Akmurzayev
24 июл 2022
“Фенербаҳче” таянч ярим ҳимоячиси Луис Густаво фаолиятини Осиёда давом эттиради.

35 ёшли бразилиялик “Ал Насср” билан 1 йиллик шартнома имзолади. Аввалроқ, С.Арабистони клуби “Наполи”ни эркин агент сифатида тарк этган Давид Оспинани ўз сафига қўшиб олганди.

Густаво турк клубидан ташқари, ўз ватанида “Коринтианс Алагоано” ҳамда КРБ, “Хоффенхайм”, “Бавария”, “Вольфсбург” ва “Марсель” шарафини ҳимоя қилган.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia