

26 ёшли футболчи билан имзоланган шартнома шартлари ҳозирча маълум қилинмаган.
Луис Фелипе 2016 йил ёзидан бери Европада ўйнаб келаётганди. Бу вақт ичида ҳимоячи “Лацио”, “Салернитана” ва “Бетис” клубларида тўп тепди. Эндиликда Фелипе Саудия Арабистонида юқори даражадаги ўйин кўрсатишга ҳаракат қилади.
Transfermarkt портали экспертлари футболчини 15 миллион еврога баҳоламоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Ал Иттиҳод” Саудия Арабистонининг амалдаги чемпиони ҳисобланади.



