"Ал Иттиҳод" Бензема сабаб мураббийни истеъфога чиқарди

Sherzod Nurmatov
21 июн 2024, 18:24
"Ал Иттиҳод" бош мураббийи Марсело Гальярдони ҳужумчи Карим Бензема билан можароси туфайли ишдан бўшатди.

Бу ҳақда клуб президенти Луай Назер айтиб ўтди.

Олдинроқ мутахассис футболчининг муносабати – машғулотларга кечикиб, ўз вақтида келмаётганидан норози бўлаётгани айтилганди.

"Гальярдо Бенземани четлаштиришни талаб қилиб, жиддий хатога йўл қўйди, буни қабул қилиб бўлмайди. Карим – Саудия Арабистони лойиҳаси ва клубнинг муҳим қисми. Бизда аллақачон алмаштириш учун 2-3 вариант мавжуд.

Менинг асосий мақсадларимдан бири ёзги трансферларнинг аксариятини "Ал Иттиҳод"нинг мавсумолди йиғини бошлангунига қадар, яъни 12 июлгача якунлаш", – деди функционер.



Аввалроқ "Ал Иттиҳод" "Милан" собиқ бош мураббийи номзодини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берилган эди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Marca