

Бу ҳақда клуб президенти Луай Назер айтиб ўтди.
Олдинроқ мутахассис футболчининг муносабати – машғулотларга кечикиб, ўз вақтида келмаётганидан норози бўлаётгани айтилганди.
"Гальярдо Бенземани четлаштиришни талаб қилиб, жиддий хатога йўл қўйди, буни қабул қилиб бўлмайди. Карим – Саудия Арабистони лойиҳаси ва клубнинг муҳим қисми. Бизда аллақачон алмаштириш учун 2-3 вариант мавжуд.
Менинг асосий мақсадларимдан бири ёзги трансферларнинг аксариятини "Ал Иттиҳод"нинг мавсумолди йиғини бошлангунига қадар, яъни 12 июлгача якунлаш", – деди функционер.

Аввалроқ "Ал Иттиҳод" "Милан" собиқ бош мураббийи номзодини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берилган эди.



