"Ал Ҳилол" Бруну Фернандешга ўйлаш учун 72 соат берди. Саудияликлар футболчига қанча ойлик бериши маълум
24 май 09:23
Янгиликлар
"Ал Ҳилол" Бруну Фернандешга ўйлаш учун 72 соат берди. Саудияликлар футболчига қанча ойлик бериши маълум
Европа лигасининг финалидаги мағлубият “Манчестер Юнайтед“ сардори Бруну Фернандешга ёмон таъсир қилди.
Ярим ҳимоячи “қизил иблислар“ни тарк этишга тайёр. Унга Саудия Арабистоннинг “Ал Ҳилол“ жамоаси жиддий қизиқиш билдирмоқда. Саудия жамоаси 30 ёшли футболчига ҳафтасига 700 минг фунт тўлашга тайёр. “Ал Ҳилол“ раҳбарияти португалиялик футболчига ўйлаб олиш учун 72 соат вақт беришган. Агар МЮ сардори розилик берса, Саудия жамоаси трансфер суммаси бўйича музокара олиб боради.
Бруну Фернандеш жорий мавсум 56 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 19 тадан гол ва голли узатма бор.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар