

"CBS Sports" хабарига кўра, клуб президенти Валид Муаат 32 ёшли футболчи билан музокара ўтказиш учун 7 июнь куни Лондонга борган. "Ал Аҳли" ўтган мавсумни Саудия Арабистонининг иккинчи лигасида ўтказди. Мавсум якунига кўра жамоа мусобақа жадвалида 1-ўринни эгаллади ва олий дивизионда ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритди.
32 ёшли Марез 2022/23 йилги мавсумда "шаҳарликлар" сафида барча мусобақаларда 47 та ўйинда қатнашиб, 15 та тўп киритди ва 13 та голли пас узатди. Шартнома 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.



