

Эътиборлиси, ушбу ўйинни Илгиз Танташев бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси бошқариб борди.
Ўйиннинг 68-дақиқасида “Ал Аҳли” ҳимоячиси Закария Ал Хавсави майдондан четлатилди. 90+5 дақиқада яна мезбонлар сафида захирадаги ярим ҳимоячи Муҳаммад Абдулраҳмон қизил карточкага лойиқ кўрилди.
Баҳснинг асосий вақти 0:0 билан якунланди. Экстра таймларда урилган ягона гол эса баҳс тақдирини ҳал қилди. 96 дақиқада Фирас Ал Бурайкан жамоасига чемпионликни тақдим этган голга муаллифлик қилди.
Шу тариқа, Саудия Арабистонининг “Ал Аҳли” клуби кетма-кет иккинчи бор Элит Осиё чемпионлар лигасида ғолибликни қўлга киритди.





