UZ

Сўнгги янгиликлар

22:00АПЛ. "Ливерпуль" ва "Арсенал" кичик ҳисобда ғалабалар қайд этди  0 21:51Саудия Арабистони. 10 ўйинда 10 ғалаба: "Ал Насср" ўз майдонида "Ал Уҳдуд"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 21:44АПЛ. "Челси" - "Астон Вилла" учрашуви асосий таркиблари маълум!  0 21:33"Нефтчи" Эргашев, Сайфиев ва Алибоев билан шартномани узайтирди  3 21:2010 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар  11 20:52Ван Дейк "Вулверхэмптон"га қарши ўйиндан олдин Жотанинг фарзандлари билан майдонга тушди  3 20:24Пеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди"  1 19:55"Реал" Себальоснинг ўрнига 60 млн евролик футболчини сотиб олиши мумкин  3 19:39FUTSAL AWARDS – 2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди  0 19:27АПЛ. Шеркининг 83-дақиқада урган голи "Ман Сити"га меҳмонда "Ноттингем Форест" устидан ғалабани тақдим этди, "шаҳарликлар" турнир жадвалида биринчи ўринга чиқиб олишди  18 19:02"Ал Насср" — "Ал Оҳдуд". Таркиблар маълум  0 19:00"Арсенал" — "Брайтон". Таркиблар маълум  3 18:21“Барселона” “Манчестер Сити” марказий ҳимоячисига кўз тикди  2 17:59Расман: “Нефтчи” Баҳодирхонов, Шокиров ва Жумаевни ўз сафига қўшиб олди  15 17:29Ўзбекистон U-20 терма жамоаси январда Туркияда йиғин ўтказади, таркиб ҳам маълум  7

Акмал Рустамов: “Муборакка фақат ғалаба учун борамиз” Янгиликлар

Акмал Рустамов: “Муборакка фақат ғалаба учун борамиз”

Олий лига ўн олтинчи туридан жой олган учрашувлардан бири Муборакда “Машъал” — “Қизилқум” жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Ўйин шиддатли ва кескин ўтиши кутилмоқда.

Мазкур баҳс олдидан навоийликлар ҳимоячиси Акмал Рустамов фикрлари билан қизиқдик.

— Иккинчи даврани сафарда “Машъал” жамоасига қарши ўйин билан бошлаймиз, — дейди Акмал Рустамов. — Рақибимиз давралар оралиғида ўз таркибига бир қатор янги ўйинчиларни қўшиб олганидан хабаримиз бор. Ўз навбатида жамоамизда ҳам ўзгаришлар юз берди. Мухлислар навбатдаги ўйинда биздан фақат ғалаба кутишмоқда. Буни жамоадошларим ҳам яхши ҳис этиб турибди. Муборакда қийин ўйин кутиб турибди. Шунга қарамай, сафарга ғалаба учун борамиз. Унда муҳим уч очкони қўлга киритиш учун бор маҳоратимизни ишга соламиз.

“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика