UZ

Сўнгги янгиликлар

23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  1 22:20BALLON D'OR-2025  32 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  10 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  6 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  18 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  12 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  38 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  6 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  12 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  18 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  10

Акбар Усмонов: “Тўпурарлар пойгасидан ҳали чиқиб кетганим йўқ” Янгиликлар

Акбар Усмонов: “Тўпурарлар пойгасидан ҳали чиқиб кетганим йўқ”

Футзал бўйича Олий лиганинг 5-тур учрашувлари якунланди.

Унга кўра, BMB клуби турнир жадвалида пешқадамга айланди. Аммо жамоа ҳужумчиси Акбар Усмонов жорий мавсумда кам гол урмоқда. Ваҳоланки, у ўтган мавсумда чемпионат тўпурарига айланганди. Якунланган тур ва тўпурарлик пойгасидаги имкониятлари хусусида Усмонов билан суҳбатлашдик. 

- Якунланган 5-турдан олган таассуротлар қандай?

- Албатта, яхши таассуротлар қолди. Айнан 5-турдан кейин турнир жадвалида биринчи ўринга чиқиб олдик. Шу ўрнимизни сақлаб қолиш учун охиригача курашамиз. 

- Мазкур турда қайси жамоа билан кечган баҳс BMB учун қийин ўтди?

- Деярли ҳар бир баҳс қийин кечмоқда. Бирорта ўйинимизни осон бўлди дея олмайман. Биз ҳам ҳар бир беллашувга жиддий ёндошамиз ва ғалаба учун майдонг чиқяпмиз. Бир сўз билан айтганда, ҳар бир баҳсимиз биз учун финалга тенг ҳисобланади. 

- Ўтган мавсум чемпионат тўпурарига айлангандингиз. Бу йил эса бироз кам гол урмоқдасиз. Бунга фикрингиз қандай?

- Ҳа, бу натижадан ўзим ҳам қониқиш ҳосил қилмаяпман. Лекин шуни унутмаслик керакки, мен ҳам оддий инсонман. Турли ҳолатлар бўлиши мумкин. Агарда мен ҳар мавсум 100 тадан гол уриб турсам, балки ҳозирда Испания чемпионатида ўйнаётган бўлиши  ҳам мумкинку. Барчаси Яратган томонидан. Ҳали тўпурарлик пойгасидан чиқиб кетганим йўқ. Мавсум якунига қадар кўплаб голлар уришга имкониятим ва вақтим бор. 

- Умуман олганда янги жамоага мослашиш қийин кечмадими?

- Йўқ. Мослашиш ҳақида ҳеч қандай гап-cўз бўлмаслиги керак. Ҳамма йигитлар билан бир неча йилдан буён ўйнаб келяпман. Қолаверса, жамоада легионерлар бўлиши ҳам қўшимча куч бағишлади. BMB ўзига яраша мухлислари бор, улар бизни қўллаб-қувватлайди. 

- Жамоанинг асосий мақсади қандай?

- Биринчи бўлиб Ўзбекистон футзали учун янги номларни чиқариш, ёш футзалчиларни кашф қилиш ҳисобланади. Клуб раҳбари Бекзод Акмалович ҳам тадбиркорликдан ташқари, спортни яхши кўради. У билан ҳамнафас инсон. Жамоани Ўзбекистон чемпиони бўлишини ва Осиё Чемпионлар лигасида иштирок этишини истайди. Ўзбек футзалининг нималарга қодирлигини халқаро майдонда ҳам исботлашни истамоқда. Ишонаманки, ўз олдимизга қўйилган мақсадларга эриша оламиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика