

"Олдимизга қўйилган вазифани бажарганимиздан хурсандмиз. Жамоадошларимда кайфият аъло даражада. Эндиликда Осиё чемпионатига пухта тайёргарлик кўрамиз.
Саралашдаги терма жамоалар ўзига яраша кучли. Уларнинг орасида Афғонистонни ажратиб кўрсатган бўлардим. Яхши шаклланган таркиб билан келишган экан. Олдинга интилишда давом этамиз. Ҳали забт этилмаган марралар кўп",- дейди Акбар Усмонов.



