UZ

Сўнгги янгиликлар

08:44Испания илк марта расмий ўйинда ўз майдонида 3 та гол ўтказиб юборди   0 08:19Пако Алькасердан қойилмақом кўрсаткич   2 08:17Роналдунинг ўғли қандай гол урганини кўрдингизми? (телеграм видео)  3 08:02Стерлинг 3 йил деганда Англия терма жамоасида гол урди   1 03:01Миллатлар Лигаси. Испания ўз уйида Англияга ютқазди, Швейцарияда ғалаба ва бошқа натижалар  4 02:37Спортчилар ижтимоий тармоқларда  6 02:06Обид Ҳакимов: «Тожикистон чемпионати бизнинг Суперлигага қараганда кучсизроқ»  20 01:12Мане Сенегал таркибида жароҳат олди  4 00:48Компанининг отаси Бельгия тарихидаги биринчи қора танли мэрга айланди  3 00:27Ўртоқлик ўйини. Австралия йирик ҳисобда ғалаба қозонди  2 00:10Жалолиддин Машарипов: «Хоразм футболига пул ва эътибор керак»  12 23:36Дидье Дешам: “Германия ҳар қандай ҳолатда ҳам Германиялигича қолади”  0 23:16Миллатлар Лигаси. Таркиблар маълум: Испания - Англия, Исландия – Швейцария ва бошқа ўйинлар  4 22:53“Атлетико” Фабрегасни текинга қўлга киритмоқчи  4 22:34Роналду ва унинг дугонасини Парижда кўриб қолишди ФОТО  12

Акбар Усмонов: “Футзалга бўлган эътибор негадир тушиб кетди” Янгиликлар

Акбар Усмонов: “Футзалга бўлган эътибор негадир тушиб кетди”

Футзал бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси сафида 2017 йил Таиландда ўтган U-20 Осиё чемпионатида қатнашиб 13та гол билан мусобақа тўпурари бўлган Акбар Усмоновни кўпчилик таниса керак.

Биз бу мавсум Олмалиқнинг АГМК клуби шарафини ҳимоя қилаётган Усмонов билан суҳбатлашишга қарор қилдик.

- Қачон ва қаерда туғилгансиз?
- 1997 йилнинг 9 март санасида Тошкент шаҳри Шайхонтохур туманида туғилганман.

- Футзалга қачон кириб келгансиз?
- Аслида фаолиятим катта футболда бошланган. БЎСМ-2 жамоасида Раҳматов Раҳим ака қўл остида шуғулланганман. Кейин бир муддат футболни ташлаб қўйдим. Бу орада бизнинг маҳаллага Элибоевлар оиласи кўчиб келишди. Нодир Элибоев менга футзалда ўзингни синаб кўр деб маслаҳат бердилар. Сўнгра “Пахтакор” футзал жамоасида Равшан Ражабов қўл остида ўйнай бошладим.  Айнан мана шу дамда ҳақиқий футзал фаолиятим бошланди. “Пахтакор”даги ўйинларим орқали “Олмалиқ” жамоасига ўтдим. Кейинроқ “Ардус”да Хосе Мария Мендез бошчилигида ижарада ўйнадим. Пулпис билан U-20 Осиё чемпионатида иштирок этиб келдик. Фаолиятимда уч киши катта роль ўйнаган. Биринчиси Нодир Элибоев. Акамдек бўлиб қолган инсонга катта раҳмат дейман. Шу даражага чиқишимга асосий ролларда бўлдилар.
Кейинги инсон Равшан Ражабов. Футзалдаги биринчи мураббийим. Ҳозирги даражага етиб келишимга катта ёрдам берган инсон, уларга ҳам раҳмат дейман. Кейинги инсон ҳозирги мураббийим Александр Петров. Улардан ҳам кўп нарса ўрганганмам ва ўрганяпман.


- Хосе Мария Мендез ҳақида фикрларингиз?

- Пулпис мен учун жаҳондаги энг кучли мураббий. У ўз ишининг ҳақиқий устаси. Талабчан ва кучли руҳшунос десак ҳам бўлади. Айнан унинг қўл остида U-20 Осиё чемпионатида иштирок этиш ва мусобақанинг энг яхши тўпурари бўлиш бахтига муяссар бўлдим. Менинг ютуқларимда Пулписнинг хизматлари жуда катта. Хабарингиз бор, айнан мана шу мураббий Ўзбекистон футзал терма жамоасини тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига олиб чиқди. Яхши ҳам у Ўзбекистонда ишлаган ва озгина бўлса ҳам бизга футзал нималигини ўргатиб кетган. Биз ундан қарздормиз!

- Ўзбекистоннинг энг кучли футзалчилари кимлар?

- Нодир Элибоев ўз даврининг кучли футзалчиси, ҳозирги кунда мураббий. Бунинг сабаби у инсон қўшним, акам бўлгани учун эмас, ҳақиқатдан ҳам кучли футзалчи бўлганлиги учун кучли дедим. У кишининг футзалдаги фаолияти бунга яққол исбот.
Бугунги кунда Артур Юнусов, Даврон Чориев, Даврон Абдураҳмонов, Машраб Одилов, Ҳусниддин Нишоновни алоҳида кўрсатган бўлардим. Бу билан қолган ўйинчилар кучсиз дейишдан йироқман. Бизда ҳар доим кучли ўйинчилар кўп бўлган ва бундан кейин ҳам бўлади.

- Бу йилдан футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати янги форматга ўтди...

- Ўтган йилларда битта тур ўйини битта шаҳарда ўтказилар эди. Бу мавсумдан эса уй-сафар тизимига ўтилди. Бу тизим албатта қизиқ ўтмоқда дейиш мумкин. Аммо афсуски футзалимиз ўз даражасини йўқотиб бормоқда. Негадир футзалга эътибор камайиб кетган.

- Бу йилги Ўзбекистон чемпионатида АГМК осонгина чемпион бўладими?

- Ҳозиргача жамоамиз якка пешқадам бўлиб турибди. Агар АГМК принципиал ўйинларда очко йўқотмаса худо хоҳласа албатта чемпион бўлади.


- “Ардус”нинг ёпилиб кетганига муносабатингиз?

- “Ардус”дек клубнинг ёпилиши бу шунчаки ачинарли ҳол тасаввур қилинг бир неча йиллар давомида энг асосий клублардан бўлиб келган, доим яхши шароитларга эга бўлган клуб бирданига йўқ бўлиб қолса ачинарли ҳол. Чунки у клубга кимнинг қанча меҳнати синганини ҳаммамиз яҳши биламиз!

- Футзални ёритишда ОАВ қандай ишламоқда?

- Футзални ёритиш?  Менимча футзал чемпионати ҳеч кимга керакмас ёки қизиғи қолмагандек туюлмоқда. Олдинлари ҳар турда камида иккита ўйин ёзиб олиб ТВ орқали кўрсатиларди, ҳозир сайтларда икки дона расм ҳам чиқмаяптии. Тўғри қайсидир клубларда матбуот хизмати футзални ёритиб бормоқда. Лекин умуман олганда аччиқ бўлса ҳам айтаман: ОАВ катта футболдан ортмаяптии афсус.

- Акбар Усмоновнинг орзуси нима?

- Менинг орзум ҳам, мақсадим ҳам битта - кўксида Ўзбекистон герби бор футболкага лойиқ бўлиб, шу герб учун майдонда боримни ташаб чиқиб кетиш учун меҳнат қилиб юраман. Ҳозирча ўсишмга жуда катта ёрдам бериши мумкин бўлган 2018 йилги Осиё чемпионатини ўтказиб юбордим. Майли бўлар ўтмишда қолди. Келажак ҳали олдинда. Меҳнат қилшда давом этаман, муҳими меҳнат ерда қолмаса бўлди.

Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди


Рейтинг: +9   

Фикрлар

+3   
05 июн 16:36:11
None
Zuxriddin Turdaliyev 1912 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ayollat futboli, futzal umuman kerakmas. Ortiqcha rasxod. O'sha pullarni futbolga sarflash kerak.
Ока оша футболга сарфланвотган пул озини окламаяптику. Нимала гапирасила я.....футзалга айоллани футболиям яхши этибор бериш керак!!!!!!
+3   
05 июн 13:33:38
mtj
Taylandda Osiyo chempioni bo’lardilar, agar Isqirt 25-30 yoshli Iroq bo’lmaganida !
Hudo hohlasa Butun hayoting oldinda uka, Olg’a O’zbekiston !!!
+1   
05 июн 13:45:37
nasaf
Сен яхши ўйнайвер, эътибор камайгани йўқ.
   
05 июн 18:22:02
Barsa va Barsa
Буладиган гап гапиргин илтимос
   
05 июн 16:29:52
Zuxriddin Turdaliyev 1912
Ayollat futboli, futzal umuman kerakmas. Ortiqcha rasxod. O'sha pullarni futbolga sarflash kerak.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Бикмаевнинг дубли, Купернинг биринчи ғалабаси: Ўзбекистон - КХДР 2:0  Бикмаевнинг дубли, Купернинг биринчи ғалабаси: Ўзбекистон - КХДР 2:0
Ўзбекистон ва КХДР ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.   311
Ўзбекистон терма жамоасининг 10та ўйинлик ғалабасиз серияси барҳам топди Ўзбекистон терма жамоасининг 10та ўйинлик ғалабасиз серияси барҳам топди
Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда КХДР билан ўртоқлик учрашуви ...  72
Ўзбекистон - КХДР. Таркиблар маълум Ўзбекистон - КХДР. Таркиблар маълум
Ўзбекистон ва КХДР ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бошланмоқда.   69
Купер Рашидовни нега терма жамоага чақирмаганини очиқча изоҳлашни истамади - матбуот анжумани (тўлиқ) Купер Рашидовни нега терма жамоага чақирмаганини очиқча изоҳлашни истамади - матбуот анжумани (тўлиқ)
Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Қатарга қарши ўйиндан олдинги...  51
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг