"Динамо" 19 ёшли футболчи билан шартнома имзолади
20 фев 07:30
Янгиликлар
"Динамо" жамоаси мавсум олдидан тажрибали ўйинчилар билан бирга ёш иқтидорлар билан ҳам сафини кучайтирди.
Мавсум олдидан "Динамо" кўригида бўлган иқтидорли ёшлардан бири Акбар Худойбердиев янги мавсумда жамоамиз шарафини ҳимоя қилади. 19 ёшли яримҳимоячи Дубайдаги йиғинларда ўз ҳаракатлари билан умидли ўйинчи эканини кўрсатди. 2006 йилда туғилган яримҳимоячи мавсум учун қайдномага лимитдан ташқари ўтказилганди.
"Чиғатой" футбол мактаби тарбияланувчиси саналмиш Акбар ўтган мавсум "Замин" сафида Зайниддин Тожиев қўл остида Биринчи лигада муваффақиятли фаолият юритди. Ишонамизки, у «Динамо»даги ўйинлари орқали барчанинг ишончини оқлаб, мухлислар меҳрини қозонади", - дейилади клуб матбуот хизмати томонидан берилган хабарда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар