“Аҳмад Яссавий” “Нурафшон”га айланди ва “Қайсар” мағлубиятга учратилди

Narzulla Saydullayev
22 мар 2018
ПРО-лигада иштирок этадиган “Аҳмад Яссавий” жамоасининг номи ўзгарди.

Вилоят ҳокимлигининг таклифига кўра, клуб номи “Нурафшон”га айланди. Хабарингиз бор, Тошкент вилояти маркази Нурафшон шаҳри ҳисобланади. Жамоа ПРО-лигада “Нурафшон” номи остида қатнашади ва вилоят шарафини ҳимоя қилади. Аниғи шуки, вилоят ҳокимлиги клубни ПРО-лигада иштирок этиши учун барча шароитни яратиб беришга ваъда берган, жамоанинг йиллик сметаси тасдиқланган.

Жамоа “Нурафшон” номи остида илк ўртоқлик учрашувини ўтказди. Қозоғистоннинг “Қайсар” клубига қарши майдонга тушган Воҳид Холбоев шогирдлари 2:1 ҳисобида ғалаба нашидасини сурди. Голларга Павел Соломин ва Фаррух Шотурсунов муаллифлик қилди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia