Агуэро ва Браво янги мавсумда Манчестерда ўйнайди
20 июл 2017 00:41
Янгиликлар
Агуэро ва Браво янги мавсумда Манчестерда ўйнайди
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола янги мавсумда кимлар жамоада қолишини айтиб ўтди.
- Бизнинг шорт-листимизда бир қатор потенциал жиҳатдан анча яхши футболчилар рўйхати бор. Қўлимизда бир қатор вариантлар мавжуд. Ҳозирча фақат уларни исмини ошкор қилмайман. Трансфер расман ҳал этилмагунча жамоаларни ҳурмати юзасидан кимлигини айтмай турганим маъқул.
Ўтган йили Жезус жароҳат олиб мавсумни тўлиқ ўтказа олмади. Мен Габриэль Жезус билан Агуэрони тандемини кўпроқ кўрмоқчи эдим. Улар бирга кўпроқ ўйнашларини истардим. Агуэро борасидаги фикримни барча яхши билади. Серхио бизнинг футболчи ва у жамоада қолади. Браво янги мавсумда Манчестерда ўйнайди. Янги мавсумга Браво, Эдерсон ва ёш голкиперлар билан шуғулланамиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Фикрлар