UZ

Сўнгги янгиликлар

Агуэро: "Совринни ўзимдан кўра кўпроқ Месси учун қўлга киритишни хоҳлайман" Янгиликлар

Агуэро: "Совринни ўзимдан кўра кўпроқ Месси учун қўлга киритишни хоҳлайман"

Аргентина терма жамоаси форварди Серхио Агуэро Копа Америка ҳақида ўз фикрини билдирди.

Лотин Америкасининг бош мусобақаси 15 июнда бошланиб, Бразилия шаҳарларида бўлиб ўтади.

"Мен бу совринни ўзимдан ҳам кўра кўпроқ Месси учун қўлга киритишни хоҳлайман. Умид қиламанки, бу амалга ошади. Бу Месси ва бошқа ҳаммамизнинг орзуимиздир. Мен ўзимни унинг ўрнига қўя оламан ва у бу кубокни боши узра баланд кўтариши учун қўлимдан келган барчасини қиламан", - дейди 31 ёшли "Манчестер Сити" футболчиси.

Гурух босқичида Аргентинага Колумбия, Парагвай ва Қатар термалари рақиблик қилади.

Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг