

"У менга аудиоёзув юборди. Унда жуда кўп ҳақоратли сўзлар бор эди. Иловани очиб, "Канело"дан келган хабарларни ўқиганимда, "Оббо" дедим.
Мен шундай жавоб бердим: "Жаноб Канело, менимча, сен адашяпсан, Леони танимайсан, у Мексика футболкасига қадам босмаган. Янглишаётганингни тан ол".
Кейин эса у ўзининг фикрини ҳурмат қилишимни айтди", – деди Агуэро.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Альварес Лионел Мессига таҳдид қилганди. Шундан сўнг вазиятга Майк Тайсон аралашиб, Мессини ҳимоя қилди, орадан бир қанча вақт ўтиб эса Альвареснинг ўзи Мессидан узр сўради.



