АГМК дарвозабони билан 2 йиллик шартнома имзолади

Mirjalol Normatov
18 фев 2022
АГМК матбуот хизмати дарвозабон Валижон Раҳимов билан шартноманинг узайтирилганлигини маълум қилди.

"АГМК жамоаси янги мавсум олдидан селекция ишларини давом эттирмоқда. Шунингдек, клуб таркибдаги шартномаси тугаган футболчилар билан ўртадаги битимни узайтириш борасида музокараларга киришган.

Клуб 2020 йили жамоага келган дарвозабон Валижон Раҳимов билан ўртадаги шартномани 2 йилга узайтирди. Валижон Раҳимов 2023 йилги мавсум якунига қадар АГМК жамоаси шарафини ҳимоя қилади", - деб ёзилади клуб баёнотида.



Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia