Агент: "Лацио"да бир вариант қолди - Бальде Кейтани ҳозироқ сотиш"
25 июн 2017 18:14
Янгиликлар
Агент: "Лацио"да бир вариант қолди - Бальде Кейтани ҳозироқ сотиш"
"Лацио" ҳужумчиси Бальде Кейтанинг агенти Роберто Календа мижозининг келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди.
"Лацио"да Кейтанинг келажаги борасида бизга ишора беришгани йўқ. "Лацио" шартнома узайтириш ҳақида ўйлаб ҳам кўрмади. Сўнгги икки йил давомида ҳеч қандай таклиф билдиришмади. "Лацио" Кейтани сотиш керак бўлган товар сифатида кўрмоқда. Бальдеда фақат бир йиллик шартнома қолди, шу сабабли клубнинг бир варианти бор: Уни ҳозироқ сотиш" - дейди агент.
Бальде Кейта сўнгги мавсум "Лацио" сафида 34 та учрашувда майдонга тушиб, 16 та гол урди ва 6 та голли пас берди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Фикрлар