Агент Жалолиддинов билан боғлиқ ҳолатга изоҳ берди

Eldor Akmurzayev
20 сен 2020, 21:35
“Локомотив” Жасур Жалолиддиновни РПЛ учун эълон қилинган футболчилар рўйхатидан чиқариб, унинг ўрнига черногориялик ҳужумчи Лука Жоржевични қайдномага киритганди.

Жалолиддиновнинг агенти Юрий Белоус бунга муносабат билдирди.

“Локомотив” Жасурни аввало лимит туфайли рўйхатдан чиқарди. Қўшимча қиладиган бўлсак, у доимий ўйин амалиётига эга бўлиши керак. Уларда қандай режалар бор? Ижарага бериш ва ортга қайтариш, кейинчалик жамоавий машғулотларни бориб қўшилади. Бироқ, ўйлашимча буни Кикнадзедан (“Локо” президенти ва бош директори) сўрашингиз керак”, дейди агент.

Аввалроқ, 18 ёшли футболчининг Ўзбекистонга қайтиш эҳтимоли борлиги ҳақда хабар бергандик.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: sport24