Агар Ульрайх клубда қолса, "Бавария" Нюбелни ижарага бериб юбориши мумкин

Alisher
29 сен 2020
Дарвозабон Александр Нюбель трансферлар ойнаси якунланишига қадар "Бавария"дан ижара асосида кетиши мумкин.

23 ёшли германияликнинг келажаги мюнхенликларнинг 32 ёшли дарвозабони Свен Ульрайхга боғлиқ. У клубини ўзгартишини хоҳламоқда, аммо яқинда "Герта" таклифига рад жавобини берди.

Иккала дарвозабон ҳам Мануэль Нойерга рақобатда ютқизган ҳолда, ўйин амалиётига эга бўлишмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Александр Нюбель шу йилда "Шальке"дан "Бавария"га ўтган эди.


AlisherМуаллиф
Манба: getfootballnewsgermany.com